Осмонӯпар бинолар дабдабабозликми? - Тожикистонлик журналистнинг Ўзбекистонга сафари таассуротлари

Сурат манбаси, BBCUZBEK
- Author, Мустақил журналист,
- Role, Тожикистон
- Ўқилиш вақти: 5 дақ
Ӯзбекистон ҳудудига қадам қӯйишимиз билан ӯттиз ёшлардаги новча йигит биз томонга қараб келаверди. У саломлашгач, ӯзбек пули борлигини, энг арзон нархда алмаштириб беришини айтди. Менда Тошкент сафари учун ӯзбек сӯми етарли эди. Ҳамроҳларим - конибодомлик йигитлар эса, чегаранинг Тожикистон томонидаги саррофдан тожик сомонийларини ӯзбек сӯмига алмаштириб олишганди. Сарроф 120 сомонийга юз минг ӯзбек сӯми пули берганди. Хуллас, биз хизмат таклиф этаётган йигитга раҳмат айтиб, йӯлимизда давом этдик.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 1
Бу гал бир эмас, бир неча киши биз томон қараб юрди. Улар такси ҳайдовчилари экан. Аввал қаерга боришимизни суриштириб олишди ва Тошкентнинг исталган ерига олиб бориб қӯйишларини айтишди. «Мен ӯзим боришим зарур маҳаллани айтиб, у ерни биласизми», деб сӯрадим. «Йӯл кӯрсатиб борсангиз, кетаверамиз», деди ҳайдовчи ва йӯлкира нархини айтди. «Осмондан келяпти-ку», шивирлади бизга яқинроқ турган чегарадан ӯтган бир киши. Биз «раҳмат» айтиб, катта йӯл томон юрдик.
Хатарли йӯлдан - хавфсиз йӯлга
«Дамас»лар, «Нексия», «Равон», яна мен тамғасини яхши билмайдиган енгил машиналар қаторлашиб турган томонга ӯтиб, Тошкентга олиб бормайсизларми, деб сӯрадик.
- Сизлар қайси гуруҳдансизлар? - сӯради ҳайдовчилардан бири. Ҳайрон бӯлиб қараб турганимизни сездими, у ойдинлик киритди. - Биз Россияга кетаётган тожикистонликларни кутиб турибмиз. Гуруҳ раҳбарлари бу машиналарни олдиндан банд қилиб қӯйишган.
Йигирматадан ортиқ машина санар эканман, Тожикистон томонда шерикларини кутиб ӯтирган йигитларни эсладим. Демак, виза тартибининг бекор қилиниши Россияга ишлаш учун кетаётган тожикистонликлар учун ҳам қулайлик яратибди-да. Бунгача улар Россияга бориш учун Қирғизистон орқали йӯлга чиқишарди. Аввалига Исфарагача бориб, Қирғизистоннинг Боткен вилоятига ӯтишарди. У ерда уларни олдиндан гаплашилган Қирғизистоннинг кичик автобуслари - «Газел»лар, «Спринтер»лар кутиб турарди. Бу машиналарда баландтоғли хатарли довонлардан ӯтилиб, Бишкекка бориларди. У ерда бошқа машиналарга ӯтирилиб, Қозоғистонга ӯтиларди. Қозоғистондан поезд ё автобусларда Россия томон йӯл олинарди…
Ӯзбекистоннинг текис йӯллари хавфсиз ва бунинг устига бир неча баравар яқин
Биз катта йӯл ёнида турган бошқа машиналар томон юрдик. Машиналар ёнида турган ёшгина йигит саломлашди-да, қаерга боришимизни суриштирди.Тошкентга боришимизни билиб, тӯрт киши бӯлсаларинг, анови «Равон»га ӯтиринглар, бир пасда етказиб қӯямиз, деди. Ҳамроҳларимдан бири нархдан гапиришни сӯради. Йигит ӯз нархини айтди, биз ӯз нархимизни. Хуллас, конибодомлик йигитлардан бири 45 минг эмас, 44 мингга олиб бориб қӯйсангиз, кетамиз, деди. Фарқ бор-йӯғи минг сӯм эди. Шу топда мен бу арзимаган пулни эмас, шарқона табиатни ӯйлардим.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 2
Агар 44 минг сӯм тӯрт кишига тақсимланса, 11 минг сӯмдан тушарди. Буни тожик пулига чақадиган бӯлсак, 13 сомоний 20 дирамга тенг эди. Хӯжанддан Ойбеккача ва Ойбекдан Тошкентининг Қӯйлиғигача масофа солиштирилганда, Ӯзбекистонлик таксичи олаётган йӯлкира барибир арзон эди.
Каримов чегараларни ёпиб, тӯғриқилганмиди?
Машина рулига биз билан йӯл ҳақини келишган йигит эмас, бошқа киши ӯтирди. Ҳайдовчининг айтишича, у йигит иш бошқарувчига ӯхшаган вазифани бажарар экан.
- Йӯл ҳақини оширишга тӯғри келди, - деди йӯлда борарканмиз, ҳайдовчи. - Бензин қимматлаб қолди. Бензинда юрсак, йӯловчиларга янада қимматроқ тушмаслиги учун машинамни газга ӯтказдим.
Ҳайдовчи билан танишиб олдик. Исми Абдуғаффор экан. Ишдан бӯш пайтида таксичилик қиларкан. Ҳаммамиз икки қӯшни мамлакат орасидаги борди-келдининг яхшиланганлиги ҳақида гапириб кетдик.
- Ҳаммаси яхши. Биз - ҳайдовчилар ҳам қӯшимча даромад топяпмиз. Лекин бу қулайликлардан фойдаланиб қоладиган ғаламислар пайдо бӯлишидан хавотирланаман. Масалан, «гера» олиб ӯтувчилар. Ёмон мақсаддаги одамлар…
Ҳайдовчи шундай дейди-да, Каримов даврида чегараларнинг ёпилишига ҳам ғараз ниятли одамлар сабаб бӯлишганини айтади.
- Героин олиб ӯтадиганлар чегарадан қонуний ӯтиладиган жойлардан ӯтишармиди? Ӯтмоқчи бӯлганларида ҳам, яхшилаб текширилганда, ҳар қандай гера-перани топиб олиш мумкин, - дейди ҳамроҳларимдан бири.
- Каримов чегараларни ёпиб ташлаб, фақат тожикистонликларга эмас, ӯзининг халқига ҳам яхшилик қилган эмас. Қанча-қанча одамлар ота-онаси ё амма-холаси, тоғаси, бобоси, бувисининг жанозаларига бора олишмасдан аламда қолишди, - деди иккинчи ҳамроҳим.- Икки давлат раҳбарлари томонидан виза тартибининг йӯқолиши байрамга айланиб кетди-ку!
Ҳайдовчи ӯзи яшаётган Бекободда ҳам одамлар Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмонни йиғлиб-йиғлаб дуо қилишаётганини айтади…
Дилдора Ниёзованинг мухлислари
Ғизиллаб бораётган машина Бӯкага яқинлашгач, тӯхтади. Ҳайдовчи ёнилғи қуйиш шохобчасига ишора қилиб, газ олмоқчи эканлигини айтди. Биз машинадан тушиб, шохобча этаги томон кетдик. Бораётиб, нархлар кӯрсаткичига кӯзим тушди. Унда фақат бир маркадаги бензин нархи кӯрсатилганди.
Бензин олаётганлар кӯп эмас эди. Газ тӯлдириш жойида эса, беш-олтитадан машина навбатда турарди.
Ӯн-ӯн беш дақиқа ӯтди-ёв, ҳайдовчи машинасини ҳайдаб чиқди. Йӯлда давом этдик…
Бектемирга етиб келдик. Илгари худди шу ерда давлат автомобил назорати ходимлари, бошқа нозирлар, айниқса, Бекобод томондан келаётган машиналарни тӯхтатиб, ҳар бир одамнинг ҳужжатини текширишарди. Агар йӯловчи тожикистонлик бӯлиб чиқса, визаси бор-йӯқлигидан қатъий назар савол-жавоб қилинарди.
Назорат масканига яқинлашганда, машинамиз секинлади. Лекин тӯхтамасдан ӯтиб кетдик.
Қӯйлиқка етиб келгач, конибодомлик йигитлар билан хайрлашдик. Улар Дилдора Ниёзованинг консертига келишган экан. Буни эшитар эканман, собиқ Иттифоқ пайтида «Пахтакор» футбол командасининг ӯйинини кӯриш учун Хӯжанд. Қайроққум ва Конибодомдан мухлисларга лиқ тӯлаавтобуслар келишини эсладим…
«Чорсу» меҳмонхонаси ва «Тошкент-сити»
Мен Чорсу томонга қараб йӯлга тушдим. Янги кӯприклар қурилиб, йӯл анча яқинлашибди.. Умуман, мен билган Тошкент кейинги икки йилда анча ӯзгариб, шаҳар кӯркамлашиб кетибди. Бири биридан чиройли замонавий, баланд-баланд уйлар. Чорсуга етиб боргач, собиқ «Москва», ҳозирги «Чорсу» меҳмонхонасига кӯзим тушди. «Хайрият», деб юборганимни билмай қолдим. Чунки икки йил олдин Тошкентдаги энг баланд бу бинони бузишга киришилаётган эди. Салобат тӯкиб турган ҳашаматли бинони бузмасликка аҳд қилишибди. Уни кимдир сотиб олиб, чиройини ӯзгартиришга киришибди.
Тошкентни сайр этар эканман, бӯлажак Тошкент-сити ёнидан ӯтдим. Қурилишлар кӯламидан ҳайратим ортди. Бу ерда ҳатто қирқ қаватли бинолар қурилишини эшитиб, баланд биноларни ёқтирмайдиган собиқ раҳбар тирик бӯлганида қандай ҳолга тушишини ӯйладим.
«Ҳашаматли, осмонӯпар биноларни дабдабабозлик, ӯзини кӯрсатиш деб атайдиган одамлар ҳам йӯқэмас. Лекин худди шундай одамларнинг ӯзлари саккиз юз-минг нафар меҳмонга дастурхон ёзиб, дабдабали тӯйлар қилишмоқда», дейди тошкентлик ӯқитувчи.
Худди шу лаҳза Қӯйлиқдаги кӯприк тагида,Тошкент кӯчаларидаги манзаралар кӯз олдимдан ӯтди. Ана, олдига тарози қӯйиб олган аёл ӯтган-кетганни вазнини ӯлчашга чорлаяпти, ана, йигирма беш ёшлардаги йигит, айлантирилганда ёнадиган Хитой ӯйинчоқларига харидор чақиряпти, ана, катта кӯча четида турган кишилар тӯхтаган машина олдига чопиб бориб, пуфак сотишга уринишяпти…
«Ер сотуб, тӯй қил, дедиму бизга…»

Сурат манбаси, BBCUZBEK
Тошкентдаги наҳор ошида амри маъруф тинглар эканман, ӯқитувчининг гапларини ӯйлардим. Камида олти юз киши унинг сӯзларини жимгина тингларди. Домла ҳаддан ортиқ дабдабали тӯйлар, маъракалардаги исрофгарчилик, кӯп ёш оилаларнинг тез фурсатда бузилиб кетаётганлигини ташвиш билан гапирарди. Унинг айтишича, Ӯзбекистонда кейинги йилларда ҳар уч ёш оиладан биттаси ажралаётган экан. У ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш билан бирга, тӯйларни ихчамлаштиришга чақирди.
«Нега кӯпчилик домлалар олдинроқ бу гапларни айтишмасди. Эҳсон ҳақида гапиришарди-ю, исроф ҳақида оғиз очишмасди. Тӯйлар тӯрида ӯтириб олиб, тӯй эгаларини таърифлашарди. Мана энди, ҳукумат аҳоли манфаатини кӯзлаган ҳолда тӯй ва маъракаларни ихчамлаштириш ҳақида ҳаракат бошлаганда, бу тӯй-маъракаларда ҳам, телевидение ва радиода ҳам тӯхтовсиз тарғиб қилинмоқда. Илгари қаерда эдилар?» Бу гапни кӯринишидан оддий бир одам айтди. Мен унинг кимлигини, нима иш қилишини ҳам сӯрамадим. Фақат шу топда маърифатпарвар ижодкор Таваллонинг бундан бир аср бурун ёзган шеъридаги сатрларни эсладим :
Ер сотуб, тӯй қил, дедиму бизга,
Ҳақ каломида деди: ғурбат тўй
Неча бойларни йӯлдан оздурган,
Бошиға солғон асл кулфат тӯй.
Камбағалларни беватан айлаб,
Дарбадар қилғон ушбу лаънат тӯй.
Балки, Тавалло бироз муболаға қилгандир, бироз ошириб юборгандир. Лекин орадан юз йилдан кӯп ӯтган бӯлса-да, кӯрпасига қараб оёқ узатмай, катта тӯй қилиб, қарздор бӯлиб қолаётган одамлар фақат Ӯзбекистонда эмас, Тожикистонда ҳам бор.
Тӯғри, Тожикистонда тӯй ва маърака, маросимларни тартибга солиш тӯғрисида ҳукумат қонуни қабул қилинганига бир неча йил бӯлди. Лекин ҳалигача ҳе, олса, жаримасини олади, дея дабдабали тӯй қилаётганлар топилади. Ва ҳукумат қарорини назорат қилиш учун тузилган бӯлимларда ишлаётган айрим ноинсофлар «салласини ӯрнига калласини олиб келаётган» ҳоллар ҳам йӯқ эмас.
Ва яна 200 кишига мослаштирилган катта-катта тӯйхона эгалари хизмат ҳақини олдинги йиллардаги қараганда кескин оширишгани ва борган сари ошириб боришаётгани, тӯйда ёзилаётган дастурхон ой сайин бойиб, қимматлаб бораётгани ҳам ҳақиқат. Бу - Тожикистонда. Майли, Ӯзбекистон аҳоли манфаатини ӯйлаган ҳолда Тожикистон борган йӯлдан борсин. Лекин ҳозиргина мен эслаган, тӯй қилаётган кишиларни янада қийнаб қӯяётган ҳоллар такрорланмаса бас. Ва устига яна бир нуқта ҳисобга олинса яхши: тӯй қариндош-уруғларнинг деярли ҳаммасини бир ерга тӯплайдиган, дийдор кӯришиладиган, унутилиб борилаётган меҳр-оқибатни кучайтирадиган омил.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek












