'Бобомурод Абдуллаев Мирзиёевга керак'

Сурат манбаси, Facebook
Жума куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди журналист Бобомурод Абдуллаев ва яна уч шахс устидан ҳукм чиқариши кутилмоқда.
Прокурор "Усмон Ҳақназаров" тахаллуси остида мақолалар ёзган Абдуллаевга 5 йил қамоқ жазоси тайинлашни сўраган.
Халқаро матбуот эркинлиги куни арафасида журналистнинг аёли Қуттиқиз Балхибаева турмуш ўртоғининг жиноятчи эмаслиги, у касбий вазифасини адо этганини айтган.
Балхибаевага кўра, Бобомурод Абдуллаев сингари журналистлар Ўзбекистон ва Президент Мирзиёевга "сув ва ҳаводек зарур".
Ҳюман Райтс Уотч ташкилоти тайёрлаган видео.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek








