‘Шавкат Мирзиёев Ислом Каримовдек тоталитар эмас’: Ўзбекистон-Туркия алоқаларининг истиқболига назар

Тошкент

Сурат манбаси, official

Ўқилиш вақти: 3 дақ

"Туркия Ўзбекистонни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр".

Бу ҳақда Туркия Президенти Ражаб Таййип Эрдоған Ўзбекистонга давлат ташрифи чоғида баён қилган.

Эрдоғаннинг айтишича, Ўзбекистон янги президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўтган йил Туркияга қилган илк давлат ташрифининг ўзидаёқ ўзаро алоқалари стратегик шериклик даражасига кўтарилган.

"Тошкентдаги музокаралари чоғида эса, Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги стратегик ҳамкорлик асосларини янада мустаҳкамлашга қаратилган қадамлар қўйилган".

Икки давлат президентлари Туркия ва Ўзбекистон орасида Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашига асос солишган.

Ўзбекистон ва туркиялик ишбилармонларнинг президентлар иштирокида пойтахт Тошкентда бўлиб ўтган бизнес-форумида эса, 3 миллиард долларлик инвестиция лойиҳалари бўйича битимлар имзоланган.

Ўзаро алоқалар

Бу - Туркия президентининг 18 йил деганда Ўзбекистонга амалга оширган илк давлат ташрифи бўлган.

Марҳум Президенти Ислом Каримов бошқаруви даврида бу икки қардош давлат ўртасидаги алоқалар силлиқ бўлмаган.

Каримов Ўзбекистоннинг Туркиядан бошпана топган ягона, нисбатан демократик кечган сайловлардаги рақиби Муҳаммад Солиҳни топшириш талаби ва орзусидан воз кечмаган.

Таҳлилчилар наздида, айниқса, айни шу омил сабаб Ислом Каримов даврида мисли кўрилмаган даражада ёмонлашган муносабатлар Ўзбекистонда янги президент - Шавкат Мирзиёев қудратга келиши ортидан кечган қисқа вақтнинг ўзида жиддий ўзгаришларга юз тутган.

Бир неча ойнинг ўзида Шавкат Мирзиёев Туркияга давлат ташрифини амалга оширишга улгурган.

Бу - Ўзбекистон давлат раҳбарининг сўнгги 15 йил ичида Туркияга қилган илк сафари бўлган.

Йилларки, гўёки "адоват"да бўлиб келган томонлар бор-йўғи бир ярим йилнинг ўзида ўзаро алоқаларини яхшилашда бу каби "ютуқлар"га эришишган.

Тошкентда эса, президент Мирзиёев Ражаб Таййип Эрдоғанга "Ота юртингиз - Ўзбекистоннинг эшиклари сизлар каби яқин қардошларимиз учун доимо очиқ", дея баён қилган.

Туркиядан собиқ ҳукумат мулозими Аҳад Андижонийнинг Би-би-си Ўзбек Хизмати билан суҳбатида айтишича, "ўзининг бир йиллик кузатувлари Шавкат Мирзиёев тоталитар тузум масаласини ортга ташлаб, мамлакатини иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий жиҳатдан демократия сари элтиш йўлида қадамлар ташлаётгани"ни кўрсатади:

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Ражаб Таййип Эрдоғаннинг Ўзбекистонга 29 апрель куни бошланган давлат ташрифи Бухоро зиёрати ортидан бугун - 1 май куни ўз поёнига етган.

Эрдоғанни Бухоро халқаро аэропортида шахсан ўзи қарши олган президент Шавкат Мирзиёев Туркияга ҳам яна ўзи кузатиб қўйган.

Давлат ташрифи

Ўзбекистон-Туркия муносабатлари ўтмиши назарда тутилса, Туркия президенти Режеп Таййип Эрдўғон янги Ўзбекистонга ташриф буюрмоқда.

Сурат манбаси, President.uz

Сурат тагсўзи, Ўзбекистон-Туркия муносабатлари ўтмиши назарда тутилса, Туркия президенти Режеп Таййип Эрдўғон янги Ўзбекистонга ташриф буюрмоқда.

Ўзбекистон-Туркия муносабатлари ўтмиши назарда тутилса, Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдоған янги Ўзбекистонга ташриф буюрмоқда.

Бу Ўзбекистон Каримов давридагидан кўра меҳмондўстроқ ва очиқроқдир.

Икки давлат ўртасидаги муносабатлар Ислом Каримов даврида мисли кўрилмаган даражада ёмонлашган эди.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

Каримов Ўзбекистоннинг Туркиядан бошпана топган ўзининг ягона, нисбатан демократик кечган сайловларда рақиби Муҳаммад Солиҳни топшириш талаби ва орзусидан ҳеч қачон воз кечмади.

Бу талабни қондирмаган ва ё ўша замонларда қондиролмаган Туркия раҳбарларига қасдма-қасд, мамлакатда таҳсил олаётган юзлаб ўзбекистонлик талабаларни ортга қайтарди.

Ўзбекистондаги Туркия бизнесини бирин-кетин сиқиб чиқара бошлаган ва ҳатто турк ишбилармонларини қамоққа ташлатган эди.

"Аввалгиларга ўхшамас..."

Туркия президенти йирик ширкатлар вакиллари ва бизнесменларини Тошкентга бошлаб келмоқда. Икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик масалалари ҳақида баланд овозларда гапирилмоқда.

Туркия фуқаролари Ўзбекистонга қарийб визасиз киришадиган бўлишган.

Турклар яна Ўзбекистонни "ота юрт" деб аташмоқда.

Туркия президенти Ўзбекистон Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлисида нутқ сўзлариши ҳам кутилмоқда.

Табиийки, икки давлат ўртасида савдо-сотиқ борасида қатор ҳужжатлар ҳам имзоланади.

Бугунги Туркия

Муқаддам Усмонийлар империясининг маркази бўлган Туркия Республикасига 1920 йилларда миллиятчи Мустафо Камол Отатурк асос солган.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 3
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 3

Осиё ва Европага ёйилган бу мамлакат минтақада муҳим стратегик аҳамиятга эга.

Отатурк 1938 йили вафот этганидан кейин Ғарб таҳлилчиларига кўра, Туркияда бозор иқтисоди ва демократик ислоҳотлар оқсай бошлайди.

Армия бир неча бор давлат тўнтаришига қўл уради ва ҳар гал "демократик ва дунёвий қадриятларни" ҳимоя қилаётганини урғулайди.

Европа Иттифоқига қўшилиш Туркиянинг узоқ йиллардан бери ушалмай қолаётган орзусидир.

Видео тагсўзи, Туркия армиясида ҳижобга рухсат берилди

Мамлакатнинг бешдан бир қисмини курдлар ташкил қилади.

Курд бўлгинчилари билан муаммо ҳали ҳам ўз ечимини топгани йўқ.

Пойтахти: Анқара

Аҳолиси: 79.5 million

Ҳудуди: 779,452 км кв

Асосий тиллар: Туркча (расмий), Курд тили

Асосий дин: Ислом

Ўртача ҳаёт давомийлиги: 72 (эркак), 79 (аёл)

Туркия президенти - Эрдўғон

Ражаб Таййип Эрдоған 2003 йилда Исломий қадриятлар устивор бўлган Адолат ва Тараққиёт партияси раҳбари ўлароқ қудратга келди.

11 йил Бош вазирликдан кейин 2014 йилда президентликка сайланди.

Тарафдорлари учун Ражаб Таййип Эрдоған иқтисодни тиклагани учун олқишлайди, мухолифлари эса уни танқидга тоқатсиз, ўз рақибларига шафқатсиз раҳбар экани урғулашади.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek