Ўзбекистонда йиллаб цензурадан ўтолмаган фильм халқаро кинофестивалда

"Сабот"

Сурат манбаси, shaxsiy arxiv

Режиссёр Рашид Маликовнинг "Сабот" психологик драмаси Москва халқаро кинофестивали 40- юбилей конкурсида иштирок этмоқда.

Мазкур фильм халқаро танловга Ўзбекистон кинометографиясини ривожлантириш маркази томонидан тақдим этилган.

Фильм афғон уруши асоратлари тўғрисида. Воқеалар 1989 йили бўлиб ўтади. Унда Совет армиясининг собиқ капитани, афғон уруши иштирокчиси Саъдулланинг ҳаётидаги сўнгги кунлари акс эттирилган.

Нуфузли фестивалда қатнашаётган "Сабот"нинг экран юзини кўришига 3 йил вақт сарфланди. Фильм режиссёри буни Ўзбекистондаги киноцензура билан изоҳлади.

"Афғон урушини одамлар аста-секин эсдан чиқара бошлаганди. Лекин ҳали тугагани йўқ. Бу уруш мен учун ёпилмаган мавзу", - дейди кинорежиссёр.

ВВС UZBEK фестивал арафасида режиссёр Рашид Маликов билан фильм хусусида суҳбатлашди.

Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek