Акром Малик: бегуноҳни жиноятчига айлантиришнинг "ўзбекча" усули

Сурат манбаси, ocabookforum.com
27 яшар ёш ижодкор Акром Маликни ҳибсга олиш, устидан жиноят иши қўзғаш, спектакль судда 6 йилга қамаш ва бугун Навоийдаги қамоқхонада қолиши ортида турган Тошкент вилояти кучишлатар тизимларининг ходимлари бугун ҳам бу хабарлар жамоатчиликка ёйилишидан чўчимоқдалар.
Инсон ҳақлари фаоли Малоҳат Эшонқулованинг айтишича, Акром Маликовнинг яқинлари қўрқитилганлар, 2017 йил 13 январда Тошкент вилоят суди чиқарган ҳукм устидан арз ҳам қилинмаган, "қанча жим юрсангиз, Акромга шунча яхши бўлади", деб уқтирилган.
Шунинг учун ҳам 2016 йилнинг 22 июль куни Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармасига хорижга чиқиш визасини олиш учун борган Акром Маликов ҳибсга олингани, у гўёки бир аёлга тегажоғлик қилгани, тинтув чоғида чўнтагидан "Исломий Давлат" жангари гуруҳининг қора байроғи сурати файли жойлаштирилган флеш-карта топилгани, қариндошлари ёллаган адвокатларнинг Акром Малик билан кўришишларига рухсат берилмагани, бундан роппа-роса 1 йил олдин Ўзбекистон Халқ Ҳаракати раҳбари Муҳаммад Солиҳ билан электрон почта орқали ёзишгани, унинг конституциявий тузумга тажовуз қилиш, 159-банд, 244 "2" - моддаси 1-қисми, 244 "1" моддаси, 3- қисми "А", "Б" бандлари билан айбдор деб топилгани тафсилотлари оммадан сир тутиб келинган.
Аслида Акром Маликов Интернетда Абдуллоҳ Нусрат тахаллуси остида эълон қилган мақолалари учун қамоққа ташланган.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek
















