"Ўзбекистон 1 миллион тонна пахтасини Афғонистон орқали Жанубий Осиёга чиқариши мумкин"

Сурат манбаси, Reuters
Афғонистон Тижорат вазирлигининг сўзчиси Мусофир Қўқондийнинг Би-би-си Ўзбек телевизиони билан суҳбатда айтишича, Тошкент ҳам Кобул билан иқтисодий алоқаларни ўрнатишдан манфаатдордир.

Жумладан, Ўзбекистон бир миллион тоннагача пахтасини нисбатан арзонроқ нархда Афғонистон оша Жанубий Осиё мамлакатларига олиб чиқиши мумкин.
Афғонистон президент Ашраф Муҳаммад Ғани Ўзбекистонга сафар қилиш арафасида.
Ушбу ташрифдан оддий Афғонларнинг умидлари катта, улар Ўзбекистон билан савдо-сотиқ, иқтисодий ҳамкорлик янада ошишини, ўзаро борди-келди осонлашишини хоҳлашади.
Амударё устида барпо этилган, Ўзбекистон Термизини Афғонистон билан боғлаб турган "Ҳайратон" кўприги икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар янада яқинлашишини осонлаштирадиган робита деб кўрилади.
Би-би-си Ўзбек телевизиони мухбири Фазил Аҳмад Ёлғуз Афғонистон Тижорат вазирлигининг сўзчиси Мусофир Қўқондий билан икки давлат муносабатлари ҳақида суҳбатлашган.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002












