Мирзиёевнинг диндорларни оқлаш учун бераётган топшириқлари бажариляптими?

Президент ва муфтий

Сурат манбаси, President.uz

Сурат тагсўзи, Президент ва муфтий

Диний-сиёсий айбловларда айбланганларни қора рўйхатдан чиқариш сиёсати Президент Мирзиёевни машҳур қилган қадамлардан бўлди.

Президент қора рўйхатдан чиқарилганларни жамиятга қўшиш, уларни арзон кредитли уй ва иш билан таъминлашга чақириқларига қарамасдан, вазият кўнгилдагидек эмасга ўхшайди.

Бир ҳафта олдин Тошкент шаҳри ва вилоятида қора рўйхатдан чиқарилган 80 га яқин диндор қўлга олинган.

BBC O'zbekнинг Facebook Live жонли дастури Президент Шавкат Мирзиёев ислоҳотларининг ҳаётга татбиқ этилишига бағишланди.

Жонли дастурда ўғли Оятулло ҳибсга олинганидан буён унинг аҳволи ҳақида ҳеч нарса билолмаётган Мушарраф Худойбердиева, Мустақил Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Сурат Икромов, Франциядан сиёсий таҳлилчи Камолиддин Раббимов иштирок этишди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Telegram орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002