Россия Ўзбекистонга озиқ-овқат етиштиришни оширмоқчи
Россия қишлоқ хўжалик соҳаси ишлаб чиқарувчилари Ўзбекистонга шакар етказиб бериш, ҳамда ёғ, дон, балиқ ва бошқа маҳсулотлар етказиб берилишини оширишга бел боғлашган. Бу ҳақида Россия Қишлоқ хўжалик вазирлиги матбуот идораси хабар тарқатган.
Фергананюс сайти ёзишича, Россия Қишлоқ хўжалик вазири Александр Ткачев бу ҳақида ўзининг ўзбекистонлик ҳамкасблари - Қишлоқ хўжалик вазири Зоир Мирзаев ва Ташқи иқтисодий алоқалар вазири Элёр Ғаниевлар билан Тошкентдаги учрашув чоғида гапирган.
"Ўзбекистон россиялик зироатчилар учун муҳим шерикдир. Жорий йилда бизнинг зироатчиларимиз қанд лавлагидан рекорд ҳосил олдилар. Бу 6,5 миллион тонна шакар ишлаб чиқишимизга, ва бир қисмини, хусусан, Ўзбекистонга экспорт қилишимизга имкон яратади", - деган Ткачев.
Россия томони Ўзбекистон ҳудудида картошка етиштириш бўйича Россия-Ўзбекистон-Қирғизистон қўшма корхонанини ташкил қилиш ташаббуси билан чиққанлар.
Хабарда айтилишича, икки томонлар жорий йилнинг илк етти ойида Ўзбекистондан Россияга сотиладиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг 27 фоизга ошганини таъкидлаганлар.

Сурат манбаси, Mcx.ru








