Президент Мирзиёев милициядаги жиноятлар ва таниш-билишчиликни қоралади

Шавкат Мирзиёев

Сурат манбаси, O'zbekiston

Сурат тагсўзи, Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев пайшанба куни Тошкентда ички ишлар органлари билан ўтказилган видеоселектор йиғилишида милиция фаолиятини танқид қилди.

Унинг айтишича, ИИВ фаолияти айрим ҳудудларда "хўжакўрсинга, фақат қоғоз учун" бажарилмоқда.

Президентга кўра, республика бўйича жиноятчилик кўрсаткичлари камайган, лекин Самарқанд вилоятида ошиб кетган. Бухоро, Навоий, Фарғона вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида хотин-қизлар томонидан жиноят содир этиш ҳолатлари кўпайган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02