2004: Ақлий спортдаги муваффақият

Сурат манбаси, МАТБУОТДАН
74 йил давом этган шўролар асорати сўнггида қонсиз эришилган мустақиллик Ўзбекистонда "Оллоҳнинг инъоми", "энг улуғ ва энг азиз неъмат" сифатида эъзозланади.
Мамлакатнинг шўролар даврида Москва тайинлаган раҳбари, марҳум президент Ислом Каримов эса мустақилликнинг расмий меъморидир.
Аммо ўзбек халқи мустақилликка эришгани ҳолда, озод ва фаровон ҳаётга эришмагани ҳақида афсус билан гапираётганлар ҳам оз эмас.
Мустақиллик эълон қилинган 1991 йилнинг августидан буён дунё XXI асрга, ахборот ва технология асрига қадам қўйди, Ўзбекистон эса ўз тарихини қайтадан ёзиб чиқишга улгурди.
Би-би-си солномаси мустақил Ўзбекистон тарихининг ёзилмаган саҳифаларини ҳам ўз ичига олган.
2004 йил мартида Тошкент ва Бухорода худкушлик ҳужумлари содир этилди.
Кўп ўтмай Қибрай ва Ромитонда ҳам ҳужумлар бўлди. 28 инсон ҳаётдан кўз юмди.
Расмийлар радикал гуруҳларни айблашди. Рустам Қосимжонов шатранж бўйича жаҳон чемпиони бўлди.
Қосимжонов ақлий спортда ҳалигача Ўзбекистон эришган энг улкан муваффақиятдир.
- Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
- ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
- Instagram - BBC UZBEK
- Twitter - BBC UZBEK
- Odnoklassniki - BBC UZBEK
- Facebook- BBC UZBEK
- Google+ BBC UZBEK
- YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
- Skype - bbcuzbekradio
- bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.












