Тошкентда ёнғин ва портлашлар рўй берган

Тошкентда рўй берган ёнғин

21 августдан 22 августга ўтар кечаси маҳаллий вақт билан соат 1:45 ларда Тошкент шаҳридаги хусусий корхоналардан бирида ёнғин келиб чиққан.

Тошкентликлар осмонга кўтарилган улкан алангани узоқ масофадан ҳам кўрганлар, Яшнобод туманида истиқомат қиладиган инсонлар бир неча марта кучли портлаш овозини эшитганлар.

Тошкент шаҳри Яшнобод(собиқ Ҳамза) тумани ҳуқуқ-тартибот органлари хабар қилишларича, ёнғин Иззат кўчасидаги хусусий корхонага тегишли ишлаб чиқариш цехи ёки корхонага тегишли омборхонада бошланган.

Бино ичкарисида бўлган кимёвий моддалар портлаган.

Интернет социал тармоқларида тунги ёнғин тасвирга олинган фотосурат ва видеолар ҳам тарқалган.

Яшнобод туман Ўт ўчириш идорасидан хабар қилишларича, ёнғин 1000 квадрат метр майдонга тарқалган.

Ёнғин оқибатида ҳеч ким жабр кўрмаган.

Мутахассислар ёнғин нимадан келиб чиққани ўрганилаётгани ҳақида айтганлар.

Тошкентда ёз пайтида бозор ва ёнилғи қуйиш шохобчаларида ёнғин ва портлашлар тез-тез юз бериб туради.

Ёнилғи қуйиш шохобчаларида рўй берган кўнгилсиз ҳодисалар инсонлар умрига ҳам зомин бўлган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.