Россия ЖЧ- 2018: Нима учун ўйинлар вақти узайиб бормоқда?
- Author, Фердандо Дуарте
- Role, Би-би-си, Самара
Россияда кечаётган Жаҳон чемпионатидаги голларнинг 15 фоиздан кўпроғи нима учун ўйиннинг энг сўнгги дақиқаларида урилди? Афтидан, ўйинлар вақти узаймоқда, аммо яна ўша савол - нимага?

Сурат манбаси, Getty
Бельгия-Япония ўртасидаги ўйинда Насер Шадлининг ҳал қилувчи голи нафақат жамоасини 1970 йилдан буён гуруҳдан олиб чиққани билан, балки Россиядаги 2018 йилги Жаҳон Чемпионатини қўшимча вақтларда энг кўп гол урилган чемпионат сифатида тарихга киришига сабаб бўлди. Шу кунгача жами голларнинг сони 21 тага етди.
Статистик компания Optaнинг маълумотларига кўра, жами голларнинг сони 4 йил олдинги Жаҳон Кубоги мусобақалариникига нисбатан 12 та кўп бўлган.
Хўш, нега бундай бўлди?

Сурат манбаси, Getty
ФИФА маълумотларига қараганда, ўйинлар узоқроқ чўзилишига футболчиларнинг жароҳат олгани сабаб бўлган.
Гуруҳ босқичида ўйин тўхтатилган ёки жароҳат олинган вақтлар ўртача 6,5 минутни ташкил қилган.
Ҳар бир ўйин мисолида олинадиган бўлса, беллашувни тўхтатиб туриш фурсати бундан ҳам узоқроққа чўзилган.
Жанубий Корея Германия устидан 2-0 ҳисобида ғалаба қозонган ўйиннинг иккинчи таймига 9 минут қўшишга тўғри келди.
2010 йилдаги Жаҳон чемпионатидаги ўйинларда ўртача қўшилган вақт 4,3 минутни, 2014 йилги чемпионатда 5,4 минутни ташкил қилган.

Сурат манбаси, Getty
Таҳлилларга кўра, футбол тизимида янги жорий этилган VAR(Video Assistant Referee) - Видео ёрдамчи ҳакам ҳақиқий судьяларнинг мубоҳасали лаҳзалар борасида бир қарорга келишида ёрдамлашмоқда ҳам ўйин вақтини узайтирмоқда.
Видео ёрдамчи ҳакам илк бор Россиядаги Жаҳон чемпионатида йўлга қўйилди ва барча иштирокчилар ўйин вақти узайса ҳам адолатли қарор қабул қилингани афзал деган фикрда якдиллар.

Сурат манбаси, Getty Images
Аммо ўтган ҳафта Москвада ФИФА ўтказган матбуот анжуманида тақдим этилган статистик маълумотлар ўйинлар чўзилишига фақат VAR сабабчи бўлмаётганини кўрсатди.
Гуруҳ босқичида VAR ўртача 38 секунд йўқотилишига олиб келган бўлса, ФИФАга кўра, гол урилганидан кейинги шод-хуррамлик 2 минутдан кўпроқ, ўйинчилар алмашиши эса 3 ярим дақиқадан кўп ўйинни "чўзган".

Сурат манбаси, Getty Images
Айрим одамларнинг фикрича эса бу йил Россияга ёғ иссиқ келгани ҳам ўйинлар вақти чўзилишига олиб келган.
Албаттаки, ҳар доим эмас.
Чемпионат очилишидан кейинги дастлабки ўйинда Россия терма жамоаси ўйинчиси Александр Головин Саудия Арабистони дарвозасига гол урган дақиқаларда Москвадаги термометр 17 даража иссиқни кўрсатиб турган эди.
Бироқ Уругвай Россия устидан 3-0 ҳисоби билан ғалабага эришган беллашувда Уругвай ўйинчиси Эдинсон Кавани гол урган дақиқаларда Самарадаги ҳаво ҳарорати 32 даражага кўтарилди.
Ҳайратланарлиси шуки, Бразилиядаги Жаҳон чемпионати вақти ҳаво ҳарорати бирдан пасайиб кетган кунлар ҳам бўлди.
Бундай салқинлик ҳозирча Россияда кузатилмади.

Сурат манбаси, Getty Images
Футболчилар бу йилги Жаҳон чемпионатида кўпроқ босим остида ҳам қолдилар, бу уларнинг чидамлилиги учун бир синов ҳам бўлди.
Ўйинчиларнинг чиндан ҳам "жонларини жабборга беришларига" тўғри келди.
Мисол учун, 2014 йилги чемпионатда Германия ўйинчиси Томас Мюллер 7 ўйинда ўртача 12 километр масофага югургани аниқланган эди.
Россияда эса Томас Мюллернинг рекорди аллақачон "янгиланди": даниялик Кристиан Эриксен жамоасининг 4 ўйинида аллақачон 13 километга чопиб қўйди.
Голларнинг кеч урилишига нима сабаб бўлган эса-да, улар Жаҳон Чемпионатининг энг ҳаяжонли лаҳзаларига айланди.

Сурат манбаси, Getty Images
Бразилиянинг Коста-Рика билан ўйини "ҳаёт-мамот жанги"га айланди, гуруҳ босқичидан чиқиши учун Бразилияга 2 гол зарур бўлди.
Германия ҳам ўз муолажасининг таъмини тотиб кўрди: Швецияни 95-дақиқада Тони Крууснинг гол билан мағлуб этган бўлса-да, Мексикадан икки гол ортда қолди. Ваҳоланки, мексикаликлар Швецияга ютқазган эди.
Гуруҳ босқичида Англияни Тунисга қарши ўйинда Ҳарри Кейннинг 91-дақиқадаги голи қутқариб қолди. Нимчоракда эса Колумбияга қарши қўшимча вақт ва пенальтига юзма-юз келди.
Барча ўйинларни кўриб шундай фикрга келиш мумкин: мабодо ўйин охирида ҳожатга чиқишингизга тўғри келиб қолган бўлса, тарихий лаҳзадан маҳрум бўлдингиз.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek
















