Хайрулло Ҳамидов нима учун қамоқда ўтирибди, деб ўйлайсиз?
Хайрулло Ҳамидов нима учун қамоқда ўтирибди, деб ўйлайсиз?
Ўзбекистондаги сўз эркинлигининг аҳволи сизни қониқтирадими?
Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг матбуот эркинлиги бўйича вакили Дуня Миятович Хайрулло Ҳамидов ва қамоқдаги яна икки журналистни озод этишга чақириши ортидан Би-би-си Ўзбек хизмати ижтимоий тармоқларда айни мавзуда ўқувчи ва тингловчиларни баҳсга таклиф этганди.
Лекин тан олиб айтишимиз лозимки, бу борада ўз фикрлари билан ўртоқлашишни истаганлар бармоқ билан санарли даражада оз.
Ботирали, "Одноклассники"дан: "Сўз эркинлиги бўлиши керак. Лекин Х. Ҳамидов очиқдан-очиқ халифаликни, жаннатни бориб келгандай таърифларди, бу мураккаб" масала деган фикрни қолдирган.
Фейсбукда эса Иброҳим Полвонов, "Ўзбекистонда қонун йўқ. Конституция эртак китобдан бошқа нарса эмас. Оғзингни очишинг билан ўзингни нариги дунёда курасан", дея фикр айтган.
Биз "Ижтимоий минбар"имизда кўтарилган мавзуни, шунингдек, ушбу мавзу атрофидаги "фикрлар нофаоллиги" нимадан далолат бериши мумкин, деган саволни Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг собиқ журналисти Нарзулла Охунжонов билан муҳокама қилдик.








