"Палов Марказий Осиё хотираларини ёдга солади"

- Author, Malgorzata Biczyk
- Role, Max Planck институтининг антропология бўйича аспиранти
Дарё қирғоғида ўтирган Насриддинга бошқа бир одам нариги қирғоқдан туриб қичқиради: "Ҳей! Мен қандай қилиб у томонга ўтсам бўлади?" Насриддин жавоб қайтаради "Сиз аллақачон бу томондасиз".
Марказий Осиё тилида "дарёни кесиб ўтиш", балки, бошқа негизни ҳам англатади.
Таом табиатан хотирани ёрқин ушлаб туриш хусусиятига ҳам эга.
Бироқ мен қанчалик Марказий Осиё таомларини истеъмол қилиб, унинг бўйини ҳидласам, менда шунча кўп тановул билан боғлиқ романтик парадокс ҳисси уйғонади.
Ҳар ким, бошқаларнинг таомларини татиб кўришни хоҳлаб, дарёни кесиб ўтишни хоҳлар экан, ўзининг маҳаллий ошхона таомлари баҳосини бироз унутади. Мисол учун "ош" ни олинг" (Марказий Осиёда гуручли овқат тури). Кимнинг оши яхши?- деган савол, дунё каби қадимий бўлмаса-да, камида Ўш шаҳрининг ўзидек ёшга тенг.
Қадимий ва гўзал шаҳарни намоён этадиган Ўш сўзи, палов ёки плов деб аталадиган таом маъносини ҳам беради. Бундан ташқари, минтақадаги ошхонанинг бир қисми сифатида ош бошқа маънони ҳам англатади. Жамоа учун ош уйни ҳам билдиради. Хорижликлар учун ош Марказий Осиё ажойиботлари, неъматлари ҳақида хотираларни ёдга солади; Тут дарахтлари соясида; жазирама кунларнинг эринчоқлигию, мазали таом ва дилкаш суҳбатлар роҳати эсга тушади. Бироқ, ош Марказий Осиё ошхонаси ўзига хослигининг муҳим жиҳатини акс эттиради. У шунингдек, Марказий Осиё таомларини бирлаштирувчи вазифани ҳам бажаради. Таом, шунингдек, танқид ва суҳбатларни давом эттиради; саримсоқни кўпроқ солиш керакми ёки камроқ, қачон лимон ишлатилади ёки гуруч нега бу тарзда қайнатилган, каби.

Тарихан шундай бўлганки, Помирда катта вақтини ўтказган хорижликлар фикрича, минтақадаги "анъанавий ошхона" тушунчаси собиқ иттифоқнинг бир бўлаги бўлган Марказий Осиёнинг бир қанча жойларида узатиладиган таомларга таълуқли деб тушунилган.(Марказий Осиё ошхонасига палов, манти, чучвара кабилар хос). Булар кенг истеъмол қилинса ҳам, бу таомлар фақат уйда ейиладиган "маҳаллий таомлар" сифатида қаралмайди. Ош, умуман олганда, минтақада оммавий, байрам дастурхонининг таоми сифатидаги мавқеини сақлаб қолган. Ҳамма ёқда, давлатга ёки Совет байрамларига боғлиқ туғилган кун ва тадбирларда ош бор. Айни вақтда, маданий ва диний тантаналарда, кўп одамлар ошдан бошқа турли таомларни ҳам тайёрлашда давом этишади. Шу билан бирга, бу маҳаллий маҳсулотлар тобора йўқолиб бормоқда.
Бугун аксарият "анъанавий чўпонлар" сотиш учун қаймоқ ишлаб чиқаришади ва қаймоқдан олинган даромадга Эроннинг "транс-ёғ"ларини сотиб олишади; Чўпонлар аслида мазалироқ ва соғлиққа фойдаси кўпроқ ёғ ишлаб чиқариш имконлари бўлса ҳам;
Албатта менинг нуқтаи назарим маълум бир даражадаги романтикадан холи эмас. Эрон ёғларини сотиб олишнинг кўп сабаблари бўлиши керак: улар арзон, эритиш осон ва қулай идишларга солинган бўлади. Ҳақиқатдан, минтақадаги таомларни тадқиқ қилган олимлар баҳслашишади. Масалан, Жамол Ҳайдар ва Фредерик ван Оуденховен халқаро ривожланиш ва таомларнинг хилма-хиллиги ўртасидаги алоқани кўриб чиққанлар. Ғарб модасидаги камроқ ёғ ейиш фикридан илҳомланган Рассел Занга эса дастурхонда ҳокимлик қиладиган "қанча ёғли бўлса, шунча яхши" деган "ўзбекча ёндашув" тагида нима ётганлигини аниқлашга ҳаракат қилади.
Агар мен Марказий Осиё ошхонасининг аҳамиятини ўргансам, мен буни маҳаллий ўзига хослик ва интилиш призмасидан ўтказар эдим. Минтақада фаолият олиб борадиган чет эллик тадқиқотчилар маҳаллий турфахиллик жиҳатларини муносиб баҳолашга ҳаракат қилишади. Айни пайтда, Марказий осиёликларнинг ўзи анъанавий ошхонага таълуқли бўлмаган қатор маҳсулотларни қўллайдилар. Ниҳоят, буни шунчаки "етказиб бериш" учун ҳаракат қилаётган бирор бир хорижий тадқиқотчи ёки марказий осиёлик топиладими?
Муаллиф: Malgorzata Biczyk- Марказий Осиёдаги собиқ совет республикалари ва Шарқий Оврўпода ижтимоий антрополог сифатида фаолият олиб борган. Айни пайтда Max Planck институтининг Ҳалледа ижтимоий антропология бўйича аспиранти ҳамда Марказий Осиё ва Ҳалле-Цюрих антропология маркази аъзоси.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02












