Қирғизистонлик муҳожирларни Россияга боришга нима ундамоқда?

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлигининг мулозимига кўра, факат ўтган йилда мамлакатга ташқаридан тахминан 300 қирғизистонлик муҳожирларнинг жасадлари қайтган.
Россияда марказий осиёлик муҳожирларга муносабат тобора ёмонлашиб бораётгани айтилади.
Муҳожирларнинг Россияда ишлаш шароитларининг оғирлиги, иш топишнинг мураккаблиги қаторига ашаддий миллатчи ёшларнинг таҳқирловчи муносабатлари ҳам қўшилган.
Шунга қарамасдан Қирғизистондаги ишсизлик боис Россияга ва бошқа мамлакатларга иш излаб кетаётган фуқароларнинг сони йилдан-йилга ошиб бораяпти.
Қирғизистондан хорижга кетган меҳнат муҳожирлари амалда оилалари билан бирга ўз давлатининг иктисодиётини хам жиддий қўллаб-қувватламоқда.
Улар Қирғизистонга деярли уч миллиард АҚШ доллари миқдорида маблағ юборишмоқда. Бу рақам мамлакатнинг бир йиллик бюджети миқдоридан икки баравар кўпрок деганни англатади.
Ҳукумат идоралари ва нодавлат ташкилотлар маълумотларига мувофиқ, ҳозирда тахминан бир миллионга яқин қирғизистонликлар хорижга ишлашга кетган.
Би-би-сининг Қирғизистондаги мухбири Тўлқинбек Турдибоев муҳожирларнинг бугунги ўй ва мақсадлари билан танишган.












