Афғонистон: бачабозлик - анъанами разолат

Бачабозлик, яъни ёш ўғил болаларга аёллар кўйлагини кийдириб базмларда рақсга тушириш одати Афғонистонда, хусусан, ўзбеклар зич яшовчи шимолий ҳудудларда яна кўпаймоқда.
Аммо кўпинча пулдор ва қуролли одамлар бу болаларни тўйлардан кейин олиб кетишади.
Бироқ рақс эмас, шаҳват мақсадида.
Ўта қашшоқ, етим ва кўча болалари бу каби таҳқир остида яшашга мажбурлар.
Бачабозлар эса кўпинча қудратли инсонлар.
Шу қаторда улар ушбу бача тутишдан фахрланишади.
Ҳукумат баъзида бу каби одамларга қарши боришга ожиз.
Инсон ҳуқуқлари гуруҳларига кўра айни эски одат ҳозир авж олаётган бўлса-да, расмийлар у ҳақида очиқ гапиришдан уяладилар.
Би-би-си Ўзбек хизмати ходими Рустам Қобил Афғонистонда олиб борган тадқиқот асосида тайёрланган махсус радиодастурларни 8 сентябрдан бошлаб Чоршанба ва Якшанба кунлари "Дараклар" дастурида тинглай бошлайсиз.
Махсус видео ва суратли лавҳаларни www.bbcuzbek.com саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.
Радиодастурни Инглиз тилида тингламоқчи бўлсангиз мана бу ерга босинг:
<link type="page"><caption> http://www.bbc.co.uk/programmes/p009hrwl</caption><url href="http://www.bbc.co.uk/programmes/p009hrwl" platform="highweb"/></link>
Бу борадаги фикр-мулоҳазаларингизни қуйидаги махсус форма орқали бизга йўлланг.












