Афғонистон: Толибон икки инсон тақдирини қандай ўзгартирди? - Видео Afg'oniston Tolibon Dunyo yangiliklar

Руина ва Афғон йигит
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Толибон яшин тезлигида Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритганига роппа-роса бир йил бўлди.

2021 йил 15 август куни Толибон пойтахт Кобулга кирди, бутун Афғонистон бўйлаб ҳокимият ўз назоратига ўтганини эълон қилди.

Ўшандан буён мамлакатда жуда кўп инсонларнинг ҳаёти кескин ўзгарди.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Толибоннинг қуролланган жангчилари Кобул шаҳрига кириб келганларида Би-би-сининг Афғонистон бўйича мухбири Секундер Керманий пойтахтда эди, у ҳозир ҳам у ердан репортажлар тайёрлаб узатмоқда.

Кўпчилик афғонистонликлар YouTube да ўз каналини юритадиган Руинани яхши танишади.

Толибон пойтахт Кобулга кириб, президент Ашраф Ғани ва Афғон ҳукумати раҳбарлари қочгани хабари тарқалганидан кейин кўп одамлар қўрқиб қолдилар.

Кобул аэропортига шошганлар оқими кўпайди.

Руина эса кўчага чиқди, Толибон жангчиларини интервью қилди.

Толибон пойтахт Кобулга кириб, президент Ашраф Ғани ва Афғон ҳукумати раҳбарлари қочгани хабари тарқалганидан кейин кўп одамлар қўрқиб қолдилар.

Кобул аэропортига шошганлар оқими кўпайди.

Руина эса кўчага чиқди, Толибон жангчиларини интервью қилди.

Руина Толибон жангчисини интервью қилаётган кадр

Сурат манбаси, .

"Эркак ҳам, аёл ҳам тенг ҳуқуққа эга", деганди у ўтган йили Би-би-сига.

Ўшандан буён аёл телебошловчиларга юзларини беркитиш фармони берилди.

Қўрқув ҳамон кучлилиги боис аксар қизлар мактаблари ёпиқлигича қолмоқда.

Орадан бир йил ўтиб Руина ҳам ён бермаяпти, ҳамон видеолар қилаяпти.

Лекин бугун у анча анъанадор кийинган, ҳар бир сўзини эҳтиёткорлик билан танламоқда.

"Менинг Толибондан талабим шуки - қиз ва аёллар ҳижобга ўрандилар - уларга Ислом дини берган барча эркинликлар берилиши керак. Уларнинг ҳуқуқлари тортиб олинмаслиги лозим. Ишлаш ва ўқишларига рухсат берилиши керак," дейди Руина.

Толибон бутун мамлакат бўйлаб назоратни қўлга олганидан кейин Би-би-си оддий одамларнинг ҳаётидаги ўзгаришларини ўрганиш мақсадида пойтахт Кобулдан четга чиқди.

Падҳвоб қишлоғи Кобулдан жануби-шарқда, Лоғар вилоятида жойлашган.

Аҳолиси шундоқ ҳам анъанадор бўлган қишлоқ Толибонни хуш қарши олди.

"Уруш туфайли биз ҳатто бозорга боролмай қолган эдик. Мана энди хоҳлаган жойимизга бороламиз", деди кошинкор Самиуллоҳ.

Самиуллоҳ

Орадан бир йил ўтди.

Энди Афғонистоннинг аксар ҳудудида тинчлик.

Бироқ иқтисодий инқироз инсонларнинг ҳаётини оғирлаштирган.

Одамлар оиласини боқишга қийналиб қолдилар.

"Иш йўқ. Одамлар чет элдаги қариндошларининг қўлига қараб қолган. Олдинги ҳукумат замонида нақд пул кўп бўлгани рост. Лекин вазият ёмон эди. Улар жуда кўп муаммоларнинг сабабчиси бўлганлар", дейди Самиуллоҳ.

"Одамларнинг ун сотиб олишга қурблари йўқ. Фақат мева-чева билан кун кўраяптилар", дейди маҳаллий тикувчи Гул Муҳаммад.

Толибон мушкулликларда АҚШни айблайди, чет эл банклари эса санкцияларга тушишдан қўрқиб Афғонистонга пул ўтказишни тўхтатганлар.

Афғонистоннинг олдинги ҳукуматига тегишли 9 миллиард долларча маблағ музлатилган, Толибон олдига террорчи ташкилотлар билан алоқани узиш, инсон ҳақлари, хусусан, аёллар ўқиш ва ишлашлари ҳуқуқларини таъминлаш талаб қилиб келинаяпти.

Кўплар қатори Руинанинг ҳам, Самиуллоҳнинг ҳам ҳаёти кескин ўзгарди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek