Шерзод Асқаров: Дадам кўп инсонларга ёрдам берган

Сурат манбаси, Front Line Defenders
- Author, Шоҳруҳ Соипов
- Role, Ўш, Қирғизистон
- Ўқилиш вақти: 3 дақ
Қирғизистонда умрбод қамоқ жазосини ўтаётиб вафот этган ва Ўзбекистонда дафн этилган инсон ҳуқуқлари фаоли Азимжон Асқаров озод этилса, Жалолободга набираларини олиб келиб, бирга яшашни орзу қилганди.
Марҳум ҳуқуқбон ўғли, ҳозирда Тошкентда яшаётган, касби заргар Шерзод Асқаров дадасининг иш фаолияти, фарзандларининг қўшни давлатда ўқиб қолиши ва оила тақдири ҳақида сўзлаб берди.

Сурат манбаси, Шахсий архивдан
Дадам 1951-йили Бозорқўрғонда туғилган. 1970-йиллари Тошкентда рассомчилик олийгоҳини тамомлаган. Ўша ерда онам билан танишиб, турмуш қуришган. Кўп китоб ўқиган. Қирғизистонда 1995-йиллардан кейин дадам билимли бўлгани учун қўшнилар ҳуқуқий маслаҳатлар сўраб мурожаат қилишган. Отам шу тариқа инсон ҳуқуқлари фаоли сифатида иш фаолиятини бошлаган.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 1

Сурат манбаси, Front Line Defenders
Дадангиз қамалишигача Қирғизистон ҳукумати билан қандай муносабатда бўлган?
Дадам 2000-йиллар бошида Бозорқўрғон туманида ноҳақ қамалганлар, қамоқда ўлганлар бўйича ишларни ўрганиб, улар ҳақида ёзган. Халқаро оммавий ахборот воситаларида чоп қилинган "Букрини гўр тўғрилайди" деган мақоласида ҳам ҳуқуқ-тартибот идораларидаги адолатсизликни ёритган. Ҳаттоки, бир аёлни сўроқ учун 48 соатга қамоққа олиб, бироқ 9 ой давомида ушлаб турилгани, унинг номусига тажоввуз қилингани ва ҳомиладор бўлиб, туғиш вақтида туғруқхонага олиб боришмагани сабаб, ўша ерда фарзанди нобуд бўлганини ўрганиб, ёритган.
Бозорқўрғон милияциясида тергов пайтида кўплаб ўзбекларни ҳалок бўлганини очиқлаган. Дадам кўп инсонларга ёрдам берган. Шундан кейин прокуратура, милиция ходимлари дадамга ўчакишиб қолган ва ўч олиш учун қулай вазиятни кутиб юрган. 2010-йили улар учун айни муддао бўлди.
Дадангизни кўпчилик қариндошлари Фарғонада экани маълум. Бугунги кунда сиз, фарзандлари ҳам Тошкентда яшайсизлар. У ерга қачон кетгансизлар? Азимжон аканинг Ўзбекистон билан ришталари қандай эди?

Сурат манбаси, Front Line Defenders
Дадамнинг она юрти Фарғонада Аввал деган ер бор. У ерда хола ва тоғалари яшайди. Онам Тошкент вилоятилик. Акаларим 1990-йилдан кейин Тошкентда ўқишга киришиб, ўша ерда ишлаб, яшаб қолишган. Мен ҳам 2000-йилда Тошкентга келганман. 2010-йилгача Бозорқўрғонга келиб, кетганман. Ўша йилнинг июнида Ўш ва Жалолободда юз берган миллий низодан кейин ота уйимга умуман бормадим. Сабаби, воқеадан сўнг дадам қамоққа олинганидан кейин, милиция ходимлари, "аёли, қизини ва яқинларини олиб келинглар, Азимжон Асқаров айбини тан олиши учун шулардан фойдаланамиз", деб қидиришган. Шунда, дадам бизни уйга келмаслигимизни айтган.

Сурат манбаси, Шахсий архивдан
Дадамни Бишкекдаги қамоқда ўтирганда кўргани борардик. Охирги марта бир йил аввал, икки кичкина ўғлимни олиб бордик ва ойна ортидан гаплашдик. Бир ярим ёшли кичик ўғлимни биринча маротаба кўриши эди, қучоқлаб, эркалаб, ўпгиси келди. Ўртадаги тўсиқ, ойнакни дадам жаҳл билан тепди, бироқ синмади. Дадамни иккита қамоқхона нозири олиб чиқиб кетди ва бироздан кейин, панжара ортидан гаплашишга рухсат беришди. Дадам тиз чўкиб ўтириб, неваралари билан гаплашди. Сўнгги учрашувимиз шу бўлган.
"Агар ўлимим ҳақида хабар топсангизлар, мен ўлмаган бўламан, мени ўлдиришган бўлади. Жасадимни ноҳақ давлатда ташлаб кетманглар, олиб кетинглар! Танам ҳам бу давлатдан хазар қилади", деб бизга васият қилган. Бу охирги васияти бўлган. Шунга биз Ўзбекистон расмийлари рухсати билан дадамни Тошкентда дафн этдик ва албатта бунинг учун улардан миннатдормиз.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 2
Азимжон ака табиатан қандай инсон эди?

Сурат манбаси, TIMUR KARPOV
Дадам меҳрибон бўлган. Оилада тўрт фарзандмиз, уч ўғил, бир қиз. Заргарлик билан шуғулланамиз. Бизга ёшликдан яхши тарбия берган. Ўз ўрнида ҳазил ҳам қиларди, керак пайтда ўғил бола бўлганимиз учун дакки бериб, қаттиқ ҳам ушларди, тўғри тарбиялаш учун. Лекин арзимаган нарсаларга ҳам сўкиб, урушганини эслай олмайман. Ёмон сўзларни ишлатмасди. Кўп китоб ўқигани учун, агар хато иш қилиб қўйсак ҳам, насиҳат билан, таъсирли қилиб гапирарди. Гапларидан кейин биз у хатоларни бошқа қилмасдик. Оиламизда ёмон сўзлар ишлатилмаган.
Невараларини яхши кўриб, эркалатарди. Худо хоҳласа, қамоқдан чиқсам, ҳамма невараларимни Жалолободга олиб келиб, бирга яшаймиз, деган орзулари бор эди.
Дадангизни йўлини давом эттирмоқчимисизлар?
Биз Ўзбекистон фуқаросимиз. Касбимиз ҳам бошқа. Албатта, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси бўлиш учун махсус касб эгаси бўлиш шарт эмас..

















