Ўзбекистон қўшниси Ўш - Қирғизистонда коронавирус ўчоғими? Koronavirus

- Author, Шоҳруҳ Соипов
- Role, Мустақил журналист, Ўш
- Ўқилиш вақти: 2 дақ
Ўш - Қирғизистонда энг кўп коронавирус ҳоллари аниқланган вилоят.
Шу боис ҳукумат бу ердаги аҳволни жиддий қабул қилишга чорламоқда.
Жамоат йиғиладиган масжидлар бир ойдан бери ёпиқ, ниқоб тақиш мажбурий.
Бироқ аксар кичик савдо ва майда тижорат билан кун кўрувчи шаҳарликлар карантин туфайли моддий жиҳатдан қийналиб қолишганини билдиришмоқда.
Баъзи инсонлар ҳатто ниқоб олиш малол келишини айтишади. Видео:
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Ўш коронавирус ўчоғими?

Қирғизистон бугун Қозоғистон ва Ўзбекистондан кейин Марказий Осиёдаги коронавирус энг кўр тарқалган учинчи мамлакат.
Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаев сўзларига кўра, 27 апрелда коронавирусга чалинганлар сони 695тага етган.
Саккиз бемор вафот этган.
Коронавируснинг энг кўп ҳолати Ўш вилоятида қайд этилган - 210та.
Унинг 110 нафари Ўш шаҳрида аниқланган.
Пойтахт Бишкек 164 ҳолат кўрсаткич билан иккинчи ўринда.
Жанубдаги яна бир вилоят - Жалолободда эса 111 киши мазкур касални юқтириб олган.
Боткен вилоятида 8 ҳолат қайд этилди.
Таровеҳ масжидда ўқилмайди
Мусулмонлар диний идораси раҳбари Мақсатбек-ҳожи Тўқтўмушев, бу йил масжидларда таровеҳ намозлари ўқилмаслиги ва оммавий ифторликлар берилмаслигини маълум қилган.
"Бугунги кундаги холат сабаб мамалакатимизда вазият яхшилангунича таровеҳ намозларини уйимизда ўқиб, ибодатга мустаҳкам бўлайлик. Ифторлик бераман деб кўпдан бери ният қилган инсонлар ёрдамга муҳтож, оғир, қийинчилик билан кун ўтазаётган оилаларга озиқ-овқатлар етказиб, савоб олсин" - дейилади муфтий мурожаатида.
Ҳар йили муборак Рамазон ойида жамоат бўлиб таровеҳ намозларини ўқийдиган мусулмонлар учун ҳозир масжидлар ёпиқ.
Айримлар уйларда кичик жамоат бўлиб таровеҳ намозларини ўқиётгани ҳақида хабарлар бор.
Кимлар карантиндан норози?

Ўшлик Рустам ака уйи яқинидаги масжидга кундалик намоз ва Рамазон ойида таровеҳ намозини ўқиш учун қатнарди.
У бу йил кундалик намозларини уйда ўқияпти.
«Таровеҳ намозларини ўқий олмаяпмиз. Аввалгидек масжидларда беш вақт намоз, таровеҳ намозларини ўқисак яхши бўларди. Иложи йўқ, уйда ўтирибмиз. Ифторликлар ҳам қилинмаяпти. Рухсат йўқ" - дейди суҳбатдошимиз.
"Шу коронавирус муаммоси ҳам тезроқ бартараф этилиб, бемалол ибодатларимизни қилсак деб Оллоҳдан сўраймиз".
Бироқ тиббиёт мутахассислари кўп одамлар тўпланадиган ерларда вирус тарқалиш хавфи ҳам юқори бўлишини айтадилар.
Жорий йил 25 мартдан 15 апрелгача эса Бишкек, Ўш ва Жалолобод шаҳарлари, Новқат, Қорасув ва Сузоқ туманларида фавқулотда холат жорий қилинганди.
Норин шаҳри ва От-Боши туманида ҳам коронавирусга чалинганлар сони кескин ортгани сабаб, 15 апрелдан бошлаб фавқулодда холат эълон қилинган.
15 апрель куни Коронавирусга қарши курашиш республика штаби таклифи билан президент фавқулодда ҳолат муддатини 1 майгача узайтирган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek












