Ўзбекистон ва дунё: Қирғизлар қалпоғи, Ўзбеклари рақси билан танилмоқдами?
Қирғизистон UNESCO нинг маданий мерос рўйхатига эркаклар миллий бош кийими қалпоқнинг киритилганидан мамнун.
"Халқаро ҳамжамият бизнинг тоғли ўлкамизни таниши учун бу бир имконият", деб айтган Қирғизистон туризм вазири ўринбосари Максат улу Дамир AFP ахборот агентлигига.
Қалпоқни нафақат Қирғизистон, балки Марказий Осиёда кўрмаганлар деярли топилмайди.
Қирғизистонга қанча сайёҳ келади?
АҚШнинг тижоратга оид export.gov саҳифасига кўра, 2017 йилда Қирғизистонга 1.3 миллион сайёҳ келган.
Оқ ранг, аммо қора нақши бўлган бўлган Қирғизистон миллий бош кийими мамлакатдаги тоғларни акслантириши айтилади.
Қирғизистон парламенти шу кунлар қалпоққа нисбатан ҳурматсизлик учун жиноий жавобгарлик жорий этиш масаласини баҳс этмоқда.
Бунга икки йил аввал кимдир итга қалпоқ кийдириши сабаб бўлган.
UNESCO Қирғизистон қалпоғи билан яна 40 та маданий мерос ёдгорликларини ўз ҳимоя рўйхатига киритган.
Ўзбекистон "Лазги"си ҳам UNESCO рўйхатида

Сурат манбаси, BBCuzbek.com
Ўзбекистон ва деярли барча Марказий Осиё давлатларидан машҳур Хоразм "Лазги" ҳам Инсоният номоддий меросининг рўйхатидан жой олди.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
"Лазги" нафақат тўйу томошаларда, балки Ўзбекистон ташқи сиёсати, хусусан дипломатиянинг маданий тадбирларининг ҳам ажралмас қисмига айланиб улгурган.
Британ-ўзбек жамиятида иш кўпайган. Қароргоҳи Лондонда жойлашган жамият энди икки давлат ўртасидаги нафақат маданий ва ижтимоий, балки савдо алоқаларини ривожлантиришга ҳам ҳисса қўшяпти.
















