АҚШ Конгресси мусулмон уйғурлар боис Хитойни жазоловчи қонун лойиҳасини маъқуллади

Re-training centres like this one are more like military prisons, shows a high level leak
Сурат тагсўзи, Бир миллиондан кўпр уйғур, қозоқ, ўзбек, тожик, қирғиз ва дунган мусулмонлари лагерларга ташланган.
Ўқилиш вақти: 2 дақ

АҚШ Конгресси Вакиллар Палатаси маъқуллаган қонун лойиҳасига кўра, Хитойдаги уйғур мусулмонлари "маҳкамасиз ҳибсга олинмоқда, қийноққа тутилаяпти ва таъқиб қилинаётир".

АҚШ конгрессменлари Хитой ҳукуматидаги муайян шахсларга қарши жазо чоралари қўллашга чақиришмоқда.

Масалан, Коммунистик партиянинг Шинжон-Уйғур бўлгаси бўйича котиби Чэннинг номи зикр этилган.

Айни лойиҳа кучга кириши учун уни Сенат ва Президент Трамп тасдиқлаши керак.

Алоқадор мавзулар:

Хитой айни амалга қарши ғазабнок муносабат билдириб, уни "ички ишларга қўпол аралашув" деб атаб чиқди.

Агар мазкур лойиҳа қонуний кучга кирса, у уйғур ва бошқа мусулмонларни оммавий тарзда лагерларга ташлаётган Хитойга босим ўтказишга қаратилган энг аҳамиятли халқаро амал бўлади.

Нима кўзда тутилмоқда?

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Қонун лойиҳаси Хитой лагерларига ташланган бир миллиондан кўпроқ аксра уйғурлардан иборат мусулмоннинг ҳақ-ҳуқуқларини тиклашни назарда тутади.

Унга кўра, Хитой уйғурларнинг фуқаролик ва сиёсий ҳақларини рад этмоқда, уларнинг эътиқод ва эркин ҳаракатланиш ҳуқуқларини кескин чеклаган.

Хитой Шинжондаги мусулмонларга қарши қўллаётган қатор чоралар ҳам санаб ўтилади:

  • Шахсий ҳаётни ҳам назорат қилувчи кузатув ва болалардан ДНК олиш.
  • Уйлар олдида QR кодларини қўллаб, мусулмонларнинг қанчалик тез-тез намоз ўқишини текшириш.
  • Юз ва овозни танийдиган технологияларни тадбиқ этиш.

"Уйғур қонуни лойиҳаси" Шинжондаги бу каби ҳолатлар учун жавобгар бўлган Хитой мулозимларига қарши жазо чоралари қўллашга чорлайди.

Шинжон-Уйғур бўлгаси коммунист раҳбари Жаноб Чэн эса мусулмонлар ташланган махсус лагерларнинг "қурувчиси" деб аталади.

Конгрессменларга кўра, Президент Трамп ҳам Хитойнинг уйғурларга қарши ҳаракатларини қоралашини исташмоқда.

Бўлмағўр гапми?

Уйғур фаоли

Сурат манбаси, Anadolu Agency

Сурат тагсўзи, Дунё бўйлаб уйғурларни ҳимоя қилаётган инсонлар сони ортмоқда

Пекин расмийлари уйғурларнинг ҳуқуқлари топталмаётганини айтиб келишади.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги баёнотига кўра, қонун лойиҳаси "атайдан Шинжондаги инсон ҳуқуқларига оид ҳолатни бузиб кўрсатади ва Хитойнинг радикаллашув ва терроризмга қарши саъй-ҳаракатларига қарши қаратилган туҳматдир".

Баёнотга кўра, Пекиннинг мақсади - зўравонлик, терроризм ва бўлгинчиликка қарши кураш.

Хусусан, худди шу чора-тадбирлар туфайли охирги 3 йил давомида Шинжонда бирон марта ҳам террор ҳужумлари амалга оширилмагани урғуланмоқда.

Дунё бўйлаб уйғурлар АҚШ Конгресси амалларини ёқлаб чиқишди.

Ҳозир Шинжон-Уйғур бўлгасидаги ўнлаб лагерларда бир миллиондан ортиқ уйғур, қозоқ, ўзбек, тожик, қирғиз ва дунган мусулмонлари сақланмоқда.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek