Ўзбекистон Тожикистон учун темир йўл транзит ҳақини арзонлаштирди

Сурат манбаси, tiroz.org
Бу хабарни "Тожикистон Темир йўллари" ширкати тасдиқлади.
Душанбедаги расмийлар "Ўзбекистон Темир йўллари"дан телеграмма олганларини, унда Ўзбек ширкати Ўзбекистон ҳудудидан ўтадиган юк вагонлари учун транзит ҳақини 50 фоиз, нефть маҳсулотлари учун эса 30 фоиз арзонлаштиришга қарор қилганларини айтдилар.
- "Тожикистонликлар Мирзиёевни тинимсиз дуо қилмоқда"
- Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари 1 ой визасиз юриши мумкин
- Видео - Душанбеда Мирзиёев ташрифига катта умид боғлашмоқда
- Мирзиёев: "Ҳамма ўтади, лекин қўшни билан яхши бўлмаганни ҳеч ким кечирмайди"
- Ўзбекистон-Тожикистон: 'виза тизимини бекор қилсангиз...'
2017 йил августида ҳам Ўзбекистон ўз ҳудудидан ўтадиган Тожикистон поездлари учун 40 фоизлик чегирма берган эди.
"Тожикистон Темир йўллари" мулозимлари Аму-Занг-Хатлон йўналишидаги темир йўл участкасини ҳам 2018 йил давомида қайта йўлга қўйиш режаланаётганини билдирганлар.
Ўзбекистон ва Тожикистон темир йўл компаниялари ўртасида имзоланган протоколга кўра, Ўзбекистоннинг Термизидан Тожикистоннинг жанубидаги Хатлон вилоятига олиб борадиган темир йўл таъмирланади.
2012 йили Ўзбекистон "террор таҳдиди"ни важ қилиб ушбу темир йўлдаги рельсларни йиғиб ташлаган эди.
Натижада Тожикистон жанубини ташқи дунё билан боғлайдиган темир йўл қатнови тўхтаб қолган.
Шу кунларда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга илк расмий ташрифига тайёргарлик кўрилмоқда.
Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Душанбеда Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон билан музокаралар ўтказди.
Бу музокаралар сўнггида Ўзбекистон билан Тожикистон ҳукуматлари виза ҳамда чегара масалалари бўйича келишувга эришганлар.
Икки давлат ўртасида муносабатлар сўнгги 25 йил давомида ўта абгор ҳолатга келиб қолган.
Тожикистон бир неча маротаба Ўзбекистонни темир ва автомобиль йўлларини тўсиб қўйишда айблаган.
Расмий Тошкент Тожикистондаги Роғун ГЭС қурилишига қарши бўлиб келган.
2001 йили олдин Ўзбекистон, кейин Тожикистон виза режимини тадбиқ қилди.
Ҳали муваққат президент экан, Ўзбекистоннинг амалдаги янги раҳбари Шавкат Мирзиёев қўшни давлатлар билан алоқаларни яхшилаш истагида эканликларини айтган.
Мирзиёев Каримов даврида пайдо бўлган 20 йиллик музни эритиш осон бўлмаслигини таъкидлаган.
Ўзбекистон Президенти қўшнилар билан яхши бўлмасдан туриб бошқа давлатлар билан яқинлашиши мантиқсизлигини таъкидлаган.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Telegram орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002
















