"Шинжон яшовчилари, паспортингизни топширинг!"

Сурат манбаси, AFP Getty Images
Хитойнинг Шинжон Уйғуристонида уйғурлардан паспортларини топшириш талаб қилинган, ушбу қадам кенг миқёсда инсон ҳуқуқлари гуруҳларининг танқидларига сабаб бўлмоқда.
Шахсни тасдиқловчи ҳужжатни расмийларга топшириш Шинжонда истиқомат қиладиган барча фуқаролардан талаб қилинаётгани хабарлари тарқалган.
Бу ҳақдаги расмий эълон полицияга тегишли Интернет саҳифаларида чоп этилган.
Мухбирларнинг хабар қилишларича, охирги пайтларда Шинжон Уйғуристонида оддий одамларнинг ҳаракатланишига янги чеклов киритилиши ҳақидаги ахборот тарқалган эди.
Энди эса Хитой матбуоти ушбу қадамдан кўзланган мақсад, жамоат тартибини сақлаш ва "терроризмга қарши кураш" экани ҳақида ёзмоқда.
Шу йўлда фуқароларнинг паспортлари "хавфсиз" сақланар экан.
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари бу инсонларнинг ҳаракатланиш эркинлигини бўғиш демоқда.
Худди шундай сиёсат тибетликларга нисбатан аллақачон жорий этилган.
Хитой раҳбарияти паспортларини тортиб олиш билан уйғур мусулмонларининг "Исломий Давлат" сингари хориждаги жангари гуруҳларга қўшилиши олдини олишга қарор қилгани айтилмоқда.
Полиция эълонидан аён эмас, фақат уйғурлардан ўз ҳужжатини топшириш талаб қилинмоқдами ёки Хитой ханлариданми?
Агар кимгадир паспорти керак бўлиб қолса-чи?
The Global Times рўзномаси Шинжоннинг Оқсув туманидаги полиция зобитининг сўзларини келтирган: "Паспорти керак бўлган одам полиция идорасига мурожаат қилиши шарт".
Бу зобит янги тартиб бутун Шинжон минтақасига жорий этилаётганини айтган.
Матбуот Шинжондаги мусулмон уйғурларининг сонини 10 миллион деб ёзади.
Уйғурлар бундан олдин ҳам паспорт олиш учун масъул идораларга мурожаат этган пайтларида рад жавобини олишларидан шикоят қилиб келадилар.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
Instagram - BBC UZBEK
Twitter - BBC UZBEK
Odnoklassniki - BBC UZBEK
Facebook - BBC UZBEK
Google+BBC UZBEK
YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
Skype - uzbekbbclondon
bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг












