'Сўхликлар саммитдан сўнг чегара очилишидан умидвор'

Сурат манбаси, Getty Images
Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан чегарасидаги Сўх ва Шоҳимардондан келаётган хабарларга кўра, чегарада яшовчиларнинг аҳволи ташвишли.
Август охирида ёпилган чегара ҳамон ёпиқлигича қолмокда.
Ҳар йили мустақиллик байрами олди чегаралар ёпилишига кўниккан маҳаллий аҳолининг 5 сентябрга бориб чегара очилади, деган умидлари ушалмаган.
Фарғоналикларнинг айтишича, хар йили чегара расман ёпиқ пайтида қўлга тушган фуқаролар чегара очилиш вақтига келиб ўтказилган.
Бироқ бу сафар икки томондан ҳам одамлар орқага қайта олмаяптилар. Айниқса дори-дармон, ичимлик суви, озиқ-овқат билан муаммолар пайдо бўлган.
Ўзбекистон мобил алоқа операторларининг Қирғизистонда ишламаслиги боис кўп одамлар чегаранинг нариги томонида қолган яқинларининг аҳволидан бехабар, гаплаша олишмаяпти.
Фарғоналик фаол Баҳодир Элибоевнинг Би-би-сига маълум қилишича, одамлар энди 16 сентябрда Бишкекда бошланган МДҲ давлатлари саммити тугагандан сўнг чегаралар очилишидан умидвор бўлиб турибдилар. Унда ҳам очилмаса, вазият янада қийинлашади, дейди у.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
Instagram - BBC UZBEK
Twitter - BBC UZBEK
Odnoklassniki - BBC UZBEK
Facebook- BBC UZBEK
Google+ BBC UZBEK
YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
Skype - bbcuzbekradio
bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.













