Москва: ёнғинда ҳалок бўлганлар меҳнат муҳожирлари

Москва шимоли-шарқи Алтуфьевский шоссесидаги типография маҳсулотлари сақланадиган омборхонада келиб чиққан ёнғин жами 17 кишининг умрига зомин бўлган.
20 киши жароҳат олган, тўрттаси касалхонага ётқизилган. Ярадорлардан бири касалхонада жони узилган.
12 нафар яшовчи қутқарилди, деб хабар беради Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакили.
Охирги хабарларга қараганда, ҳалок бўлганларнинг аксарияти Қирғиз фуқароларидир. Қирғизистон Ташқи Ишлар вазирлиги бу маълумотни тасдиқлаган.
Айтилишича, марҳумларнинг кўпчилиги ўша ерда ишлаб келган ёш қизлар бўлганлар.
Қурбонлар ва ярадорлар орасида ўзбекистонликлар бор-йўқлиги ҳозирча номаълум.
Дастлабки маълумотларда юз берган ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганларнинг ҳаммаси МДҲ давлатлари фуқаролари экани айтилганди. Улар омборхонада ноқонуний яшаб келганлар. Лекин ишлаш учун қонуний рухсатномалари бўлган.
Ҳодиса сабаблари сифатида электр симларидаги қисқа туташув ва хавфсизликка риоя этмаганлик ёки қасддан ўт қўйиш каби турли фаразлари келтирилганди олдинроқ.
ФВВ Москва бўлими бошлиғи Илья Денисовнинг маълум қилишича, айни пайтда фожеа сабабларига деярли 100 фоиз ойдинлик киритилган.
"Омборхонадаги тез ёнадиган суюқлик ва қоғозлар сақланган хоналардан бирида чироқнинг носозлиги фожеани келтириб чиқарган. Натижада биринчи қаватда одамлар ухлаб ётган бўлимда ёнғин тезлик билан тарқалиб, бинони қоплаб олган", дейди Денисов.
Ҳодиса юзасидан "ёнғин хавфсизлигига риоя қилмаслик" туфайли инсонлар ўлимига сабаб бўлиш бўйича жиноий иш қўзғатилган.
- Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
- ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
- Instagram - BBC UZBEK
- Twitter - BBC UZBEK
- Odnoklassniki - BBC UZBEK
- Facebook- BBC UZBEK
- Google+ BBC UZBEK
- YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
- Skype - bbcuzbekradio
- bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.












