Ғазода ички кураш: Ҳамасга қарши чиққан фаластинлик гуруҳ раҳбари ўлдирилди

Ясир Абу Шабаб жанубий Рафаҳ шаҳри яқинида ўнлаб жангчилари бўлган "Халқ кучлари" гуруҳига раҳбарлик қилган.

Сурат манбаси, Yasser Abu Shabab/Facebook

Сурат тагсўзи, Ясир Абу Шабаб жанубий Рафаҳ шаҳри яқинида ўнлаб жангчилари бўлган "Халқ кучлари" гуруҳига раҳбарлик қилган.
    • Author, BBC Янгиликлар бўлими
  • Ўқилиш вақти: 2 дақ

Ғазода Ҳамасга қарши чиққан таниқли Фаластин жангари гуруҳи раҳбари ўлдирилди.

Ясир Абу Шабаб жанубий Рафаҳ шаҳри яқинида ўнлаб жангчилари бўлган "Халқ кучлари" гуруҳига раҳбарлик қилган.

Халқ кучлари ўз баёнотида Абу Шабаб Абу Сенейма оиласи аъзолари ўртасидаги "низони ҳал қилишга уринаётганда" отиб ўлдирилганини айтди. У уни Исроил билан ҳамкорлик қилишда айблаган Ҳамас томонидан ўлдирилгани ҳақидаги хабарларни "нотўғри" деб рад этди.

Абу Шабабнинг бадавий қабиласи Тарабиннинг аввалги баёнотида у "қаршилик қўлида" ўлдирилгани ва Фаластин халқига хиёнат қилганликда айблангани айтилган эди.

Бошқа манбалар унинг ўлими ички ҳокимият учун кураш натижаси эканлигини даъво қилишди.

Ҳамас ўз баёнотида Абу Шабабнинг ўлимига масъулиятни олмади, лекин Абу Шабабнинг ўлими "ўз халқи ва ватанига хиёнат қилган ва босқинчи [Исроил] қўлида қурол бўлишга рози бўлганларнинг барчасининг муқаррар тақдири" эканлигини айтди.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз

Исроил армияси радиоси ўз хавфсизлик манбасига таяниб, Абу Шабаб Исроилнинг жанубидаги Бершеба шаҳридаги Сорока касалхонасига эвакуация қилинганидан кейин олган жароҳатларидан вафот этганини айтди. Аммо касалхона унинг уларнинг назорати остида вафот этганини рад этди.

Халқ кучлари баёнотида "Ғазо тупроғидан охирги террорчи йўқ қилинмагунча ва тинчликка ишонган халқимиз учун ёрқин ва хавфсиз келажак яратилмагунча" Абу Шабабнинг йўлида давом этишга ваъда берилди.

Hamas
EPA
O‘z xalqi va vataniga xiyonat qilgan va bosqinchi [Isroil] qo‘lida qurol bo‘lishga rozi bo‘lganlarning barchasining muqarrar taqdiri [shu].
Hamas
G'azoni boshqaruvchi harakat (bbc.com/uzbek)

Июнь ойида Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху Исроил Ҳамасга қарши бўлган Ғазодаги Фаластин қавмларини қуроллантираётганини тасдиқлаганди.

Бу Исроил матбуоти Нетаняхунинг «Халқ кучлари»га қурол етказиб беришга рухсат бергани ҳақида хабар берганидан кейин очиқланган. Бироқ, жангари гуруҳ Исроил томонидан қуроллантирилаётганини рад этган.

Халқ кучлари уруш пайтида Ғазога юборилган гуманитар ёрдам юк машиналарини талон-тарож қилишда айбланган, гуруҳ буни ҳам рад этган.

Исроилдаги хабарларда унинг икки аъзоси илгари Исломий Давлат гуруҳи (ИД) билан алоқада бўлганлиги ҳам таъкидланган.

Исроил ва Ҳамас ўртасида сулҳ тузиш деярли саккиз ҳафта олдин бошланганидан бери, Ғазо тинчлик режасининг иккинчи босқичида устун келиш учун ички кураш кетяпти.

Ғазода Ҳамасга қарши бир нечта норозилик намойишлари бўлиб ўтган.

Сурат манбаси, EPA

Сурат тагсўзи, Ғазода Ҳамасга қарши бир нечта норозилик намойишлари бўлиб ўтган.

Абу Шабаб бир нечта Ҳамасга қарши жангарилар етакчиларидан бири бўлганлиги ҳақида хабарлар тарқалган.

Доналд Трампнинг режаси вақтинчалик ҳукумат тузишни, халқаро барқарорлаштириш кучларини жойлаштиришни, Исроил қўшинларини олиб чиқишни ва Ҳамасни қуролсизлантиришни ўз ичига олади.

Биринчи босқичда Ҳамас Исроил қамоқхоналаридаги юзлаб фаластинлик маҳбуслар ва ҳибсга олинганларни озод қилиш, шунингдек, Исроилнинг қисман чиқиб кетиши ва гуманитар ёрдамнинг кўпайиши эвазига ҳали ҳам ушлаб турган 48 тирик ва ўлик гаровдагиларнинг барчасини қайтаришга рози бўлганди.

Ўлган бир исроиллик асирнинг жасади ҳали қайтарилмаган.

Исроил ҳукумати илгари Ҳамас барча гаровдагиларни қайтармагунча иккинчи босқич бўйича музокараларга қўшилмаслигини айтган. Бироқ, Трамп чоршанба куни иккинчи босқичга "тез орада" ўтилишини айтди.

Ғазодаги уруш 2023 йил 7 октябрда Ҳамас бошчилигидаги Исроилнинг жанубига қилинган ҳужум натижасида бошланган, унда тахминан 1200 киши ҳалок бўлган ва 251 киши гаровга олинган.

Ҳамас бошқарадиган соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, ўшандан бери Исроилнинг Ғазога ҳужумларида 70120 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.