Қирғизистондаги Тоқтоғул янгилиги Ўзбекистон учун хавотирли хабарми? O'zbekiston Qirg'iziston suv

Тоқтоғул сув омбори

Сурат манбаси, Getty Images

Ўқилиш вақти: 2 дақ

Ўзбекистон деҳқончилигини суғоришда муҳим бўлган Қирғизистондаги Тўқтоғул сув омборида сув сатҳи "ўлик нуқта"гача тушиши мумкин.

Бу эса 2022 йилги суғориш даврида Ўзбекистон экин-тикини сувсиз қолиши мумкинлигини англатади.

Қирғиз расмийларига кўра, сув омборидаги сув сатҳининг "ўлик нуқта"гача тушмаслиги чораларини кўриб келишаяпти, аммо бу саъй-ҳаракатларга қарамасдан, ГЭС агрегатларини тўхтатишга тўғри келиши мумкин.

Сизнинг қурилмангиз бу тасвирни очмайди

Омборда 5,5 миллиард кубометр сув қолса, бу "ўлик нуқта" ҳисобланади.

19,5 миллиард кубометргача сув сиғимига эга Тўқтоғул омборида сув охирги уч-тўрт йилда кўнгилдагидек йиғилмаяпти.

Мутахассислар "сув тақчиллиги цикли" бошланганини, айни давр беш йилча давом этиши мумкинлигини айтишади.

Аммо бу вақтинчалик кўринишми ёки иқлим фаоллари огоҳлантираётган иқлим ўзгариши оқибатида Марказий Осиё минтақаси дуч келадиган ўткир сув муаммоларининг бошланишими, ушбу саволга жавоблар ҳам турлича бўлмоқда.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Тўқтоғул сув омборидаги жиддий вазият йил бошидан буён Қирғизистон жамоатчилигини ташвишлантириб келади.

Апрель ойида омборда 8 миллиард 600 миллион кубометр сув қолгани хабар қилинган эди.

2008, 2009, 2014 йиллари ҳам Тоқтоғулдаги сув сатҳи 6,5 миллиард кубометргача тушгани кузатилган.

Сизнинг қурилмангиз бу тасвирни очмайди

Об-ҳаво мутахассислари 2021-2022 йиллари куз-қиш мавсумида бутун Марказий Осиё минтақасида қор-ёмғир кам бўлишини башорат қилганлар.

Бу экин-тикинни суғориш ойлари бошланадиган кейинги баҳорда Тўқтоғулда етарли сув жамғарилмаслигига олиб келиши мумкин.

Тўқтоғул СССР замонида қўриқ ерларни ўзлаштириб, кенг пахтазор ва ғаллазорларга айлантириш режасига мослаб барпо этилган, ундаги сув асосан Ўзбекистон ва Қозоғистон далаларини суғоришга мўлжалланган.

1974 йилда у ишга туширилган.

Собиқ Шўро республикалари мустақилликка эришганларидан кейин Марказий Осиё минтақасида сув ва энергия манбаларини геосиёсий восита сифатида қўллаш ва ёки қўшниларга таъсир воситаси сифатида ишлатишга уриниш ҳаракатлари ҳам кузатилган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek