Ўзбек ишбилармонларига нима керак?

Паҳлавон Турдиев жаҳон бозорига чиқишга уринмоқда
Сурат тагсўзи, Паҳлавон Турдиев жаҳон бозорига чиқишга уринмоқда

Ўзбекистонлик ёш тадбиркор, чарм маҳсулотлари устаси Паҳлавон Турдиев жаҳон бозорига чиқишга уринмоқда. Унинг "The Black Quail" (Қора бедана) бренди хорижий харидорлар эътиборини тортаётир.

Би-би-си билан суҳбатда у ўзбекистонлик ишбилармонлар олдида турган тўсиқлар, ҳамда Президент Мирзиёевнинг илк иқтисодий ислоҳотлари ҳақида гапириб берди.