Панама офшор шаффофлиги бўйича комиссия тузмоқчи

Панама ҳукумати мамлакат ҳудудида фаолият юритадиган офшор ширкатлар шаффофлигини таъминлаш мақсадидаги халқаро экспертлар комиссиясини тузишга қарор қилган.

"Панама ҳукумати Ташқи ишлар вазирлиги орқали Панама ва халқаро экспертларнинг мустақил комиссиясини ташкил этади", дея эълон қилган Президент Хуан Карлос Варела.

"Биз оммавий ахборот воситалари ноғора чалаётган вазият мамлакатимиз тақдирини ўзгартиришини хоҳламаймиз. Биз ўзимизнинг ҳолатимизни матбуот орқали эмас, жиддий мулоқотлар мобайнида муҳокама қилишга ўрганганмиз", деб айтган Панама президенти.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз,телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса,uzbekweb.netга киринг.