Рим папаси: “Мусулмонлар ва насронийлар биродарлардир”

Рим папаси Бангуйда

Сурат манбаси, AP

Сурат тагсўзи, Рим папаси Бангуйда

Рим папаси Марказий Африка Республикасига сафари давомида “насронийлар ва мусулмонлар” ака-ука, опа-сингил каби яқинлигини урғулаган.

Бу ҳақда у қарийб уч йил мусулмонлар ва насронийлар ўртасида хунрезликдан паноҳ топган мусулмонлар қаршисида, Бангуйдаги масжидда ваъз ўқиган.

Би-би-си мухбирига кўра, Рим папаси Франсиснинг Африка бўйлаб саёҳатида энг мушкул палласи масжидга қадамранжида қилишига тўғри келган.

Аксарият мусулмонлар мамлакат пойтахтини жангу жадалда ташлаб чиқишган, аммо 15 мингга яқини PK5 аталувчи минтақасида қолишга мажбур бўлганди.

Уларнинг атрофини насроний жангарилар ўраб олишганди.

Якшанба куни у Марказий Африка Республикасидаги бир-бири билан урушаётган гуруҳларга мурожаат қилиб, тинчликка чақирган эди.

Африкадаги бу нисбатан кичик мамлакат мусулмон исёнкорлар ва насроний жангарилар ўртасида зўравонликлар гирдобида қолган.

Марказий Африка Республикаси ҳақида қисқа маълумот:

Аҳолиси:4.6 миллион

Эътиқод: 50% насроний, 15% мусулмон ва 35% маҳаллий руҳоний эътиқоддагилар

Диний зўравонликлар яқинда пайдо бўлганОлмосларга бойФранциянинг собиқ мустамлакаси

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз -telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio