Оврўпога келаётган муҳожирлар сони рекорд даражада

Сурат манбаси, BBC World Service
Можаристон пойтахтидаги катта темирйўл станцияларидан бири ташқарисида юзлаб муҳожирлар норозилик билдиришмоқда. Норозиликлар полиция Оврўпога кетиш йўлини тўсиш мақсадида бекатни ёпиб қўйиши ортидан бошланиб кетган.
"Олмония, Олмония" деган қичқириқлар янгараган.
Расмийлар Можаристон тартибни қайта тиклаш ҳамда ОИ қоидаларини амалга тадбиқ қилишга уринаётганини айтишган.
Айни пайтда Олмония Канцлери Ангела Меркел муҳожирларнинг Оврўпо бўйлаб адолатли тақсимланишига чақирган.
Австрия полицияси душанба куни Можаристондан пойтахт Венага 3,650 муҳожир кириб келганини айтган.
Уларнинг аксари Олмонияга йўл солишган.
Сешанба куни эрталаб 1,400 киши Олмония жанубидаги Мюнхен шаҳрига етиб борган. Муҳожирлар Олмонияга Австрия орқали ўтишган. Ҳозир бундан ҳам кўпроқ одам кутилаётгани айтилади.
Аввалроқ, Можаристон расмийлари уларни Оврўпо Иттифоқи тартиб-қоидалари асосида рўйхатга олиш саъй-ҳаракатларидан воз кечган кўринишганди. Мухбирларга кўра, муҳожирлар биринчи кирган Оврўпо давлатидан бошпана сўрашлари мумкин.
Мухбирларга кўра, Оврўпо томон келаётганларнинг аксари Сурия, Афғонистон ва Эритрея фуқароларидир.
Оврўпога бош урган муҳожирлар сони рекорд даражага чиққан, июл ойининг ўзида бу ерга 107,500 киши кириб келган.
Олмония жорий йил 800,000 муҳожирни қабул қилиши кутилмоқда. Бу ўтган йилгидан тўрт баробар кўпдир.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
Instagram – BBC UZBEK
Twitter – BBC UZBEK
Odnoklassniki – BBC UZBEK
Facebook- BBC UZBEK
Google+ BBC UZBEK
YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
Skype - bbcuzbekradio












