Ўрта ер денгизида қочқинлар ўлимига оид харита

Сурат манбаси, AFP
Юнонистон вазирларидан бири Оврўподаги "йирик қудратлар" Ўрта ер денгизидаги муҳожирлар билан боғлиқ инқироз юзасидан масъулиятни кўпроқ зиммаларига олишлари кераклигини айтган.
Мудофаа вазири ўринбосари Костас Исакидиснинг Би-би-сига айтишича, Шимолий Оврўпо қутқарув ишлари ва муҳожирларга бошпана бериш учун саъй-ҳаракатларни кучайтириши лозим.
Пайшанба куни Оврўпо Иттифоқининг айни масалага бағишланган фавқулодда саммити кутилмоқда. Исакидисга кўра, Юнонистон, Италия ва Испания бу борада бир мавқега келиш устида ишламоқда.
Чоршанба куни эрталаб Италия қирғоқ қўриқчилари 500дан ортиқ инсонни қутқариб қолиб, соҳилга олиб чиққанлар.
Сўнгги ойлар Яқин Шарқ ва Африка давлатлари, айниқса, Эретрия ҳамда Суриядаги урушу қашшоқлик муаммоларидан яхшироқ ҳаёт илинжида қочаётган одамлар сони ошиб кетган. Катта сондаги муҳожирлар денгизни кесиб ўтишга яроқсиз қайиқларни тўлдиришган.
Халқаро Муҳожирлик Ташкилотига кўра, 2015 йил ўтган йилнинг худди шу муддати билан солиштирганда 30 марта кўп ўлим ҳоллари кузатилган. Ва бу рақам 30, 000 га чиқиши мумкин.
Қуйидаги харитада ана шундай ўлим ҳоллари борасидаги маълумотлар акс этган.

Сурат манбаси, BBC World Service
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
Instagram – BBC UZBEK
Twitter – BBC UZBEK
Odnoklassniki – BBC UZBEK
Facebook- BBC UZBEK
Google+ BBC UZBEK
Skype - bbcuzbekradio












