Рим папаси черковдаги жинсий таҳқирлашлар учун авф тилади

Сурат манбаси, AFP
Папа Франсис католиклар черкови руҳонийлари тарафидан содир этилган номақбул жинсий амаллар учун жабрдийдалардан узр сўраган.
Рим папаси вазифасига сайланганидан бери илк бор жабрдийдалар билан учрашган.
У черковни мазкур жинсий таҳқирлашларни яширишда "иштироки" учун қоралаган.
Айни пайтда Папа Франсис черков руҳонийлар тарафидан содир этилган "машҳум жиноятлар" учун "йиғлаши ҳамда хатоларни тўғрилаши" кераклигини айтган.
У Ирландия, Британия ва Олмониядан 6 кишини Ватикандаги қароргоҳида қабул қилган.
Католиклар черкови қатор жинсий тегажоқлик амаллари учун бутун дунё бўйлаб танқид қилиб келинади.
Душанба куни берган матбуот анжуманида Ватикан воизи и Федерико Ломбардига кўра, Папа Франсис ўз қабулига кирган ҳар бир жабрдийда билан ярим соатдан суҳбатлашганини айтган.
Ломбардининг айтишича, Рим папаси улар билан якшанба кунги кечки овқат пайтида ҳам кўришган.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02












