Москвадаги муҳожирлар жамлоғи ёпилди

Жамлоқда 100 га яқин Ўзбекистон фуқароси ушлаб турилганди
Сурат тагсўзи, Жамлоқда 100 га яқин Ўзбекистон фуқароси ушлаб турилганди

"Интерфакс" ахборот агентлигининг Россия Ички ишлар вазирлигига иқтибосан хабар беришича, Москва шарқидаги Гольяново туманида ноқонуний муҳожирлар учун барпо этилган чодир жамлоқ беркитилган.

"Гольяноводаги муҳожирлар учун муваққат шаҳарча ёпилди, у ерда ушлаб турилган фуқароларнинг бир қисми депортация этилди, қолган 234 инсон хорижий фуқароларни ушлаб туриш марказига ўтказилди", - деб айтган Россия Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

2 август куни Гольяново районида ташкил этилган махсус жамлоқда 600 дан зиёд муҳожирлар суд ҳукмини кутишаётган эди.

Улар Вьетнам, Миср, Марокаш, Сурия, Озарбайжон, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқароларидир.

Айни жамлоқни барпо этиши ортидан Россия халқаро ҳамжамият танқидларига рўбарў бўлганди.