Афғонистон: Бомба ҳужуми тинч фуқароларни нобуд қилган

Ҳодисада камида 8 нафар тинч фуқаро қурбон бўлган

Сурат манбаси, BBC World Service

Сурат тагсўзи, Ҳодисада камида 8 нафар тинч фуқаро қурбон бўлган

Маҳаллий вақт билан тонг саҳар 5.00 атрофида узоқдан бошқарилувчи бомбага дуч келган кичик йўловчи автобус портлайди.

Афғонистон пойтахти яқинидаги Пағмонда уюштирилган бу ҳужум аслида ишга кетаётган Афғонистон армияси аскарларини нишонга олган.

Лекин ҳарбийлар ўтирган автобус бироз олдин ўтиб кетади ва ортидан келаётган оддий йўловчи микробуси жабр кўради.

Бомбани ўрнатишда гумон қилинган шахс қўлга олингани айтилмоқда. Ҳалигача бирон гуруҳи масъулиятни ўз бўйнига олмади.

Толибон ҳам худкушлик ҳужумлари билан бирга йўл четида бомба ва ё мина ўрнатиш усулларини қўллаб келади.

Ўтган йиллар давомида хавфсизлик кучлари айни минтақада кўплаб қурол-аслаҳаларни қўлга туширишганди.

Сўнгги ойлари эса бутун мамлакат бўйлаб исёнкорлик ҳужумлари ва зўравонлик амаллари кўпаймоқда.

Келаси икки йил ичида эса жанговор хорижий кучлар мамлакатни тарк этиб, хавфсизлик учун масъулиятни Афғонларнинг ўзларига топширишади.