Россия бугун ҳам “дўст”ларига шунчалик ишонадими, Украинадан эса, хавотирли хабарлар олинмоқда Rossiya Ukraina Yangiliklar

Сурат манбаси, EPA
Путин озодликда, Украина ғазабда. Нима гап?
Алоқадор мавзулар:
- Украина уруши: Россия ҳолдан тоймоқдами?
- Байден Украинага Россия ичидаги нуқталарни АҚШ қуроллари билан нишонга олишга рухсат берди - видео
- Ўзбекистон Россияга қарши нима қила олади ёки Москванинг қўлида янги "фишка" пайдо бўлдими?
- Путин барибир СССРни қайта тиклайдими - бунга Ўзбеклар нима дейди ёки Ўзбекистон, Марказий Осиёга нима бўлади?
Россия президенти Рим статутини имзолаган ва Халқаро Жиноят Маҳкамаси юрисдикциясини тан олувчи давлатга биринчи хорижий ташрифини бошлади.
Аммо Мўғулистон кеча, душанба куни Путинни фахрий қоровул билан қарши олди, унинг пойига қизил гилам тушади.
Расмий Киев Россия президентининг Халқаро Жиноят Маҳкамаси ордери асосида ҳибсга олинмаганидан ғазабда эканини яширмади.
Украина Ташқи ишлар вазири аллақачон Мўғулистоннинг Путинни ҳибсга олмаслик қарорини расман ва ошкора қоралади.
Халқаро Жиноят Маҳкамаси ҳибс тўғрисидаги ордерни ўтган йил берган, Россия президентини Украина босқини чоғида уруш жиноятларини содир этишда гумон қилган.
Гаагада жойлашган мазкур маҳкаманинг даъво қилишича, Россия раҳбари украиналик болаларнинг ноқонуний депортациясига масъул.
Мўғулистоннинг Россия президентини ҳибсга олмаслик қарорига уларнинг муносабати ҳозирча маълум эмас.
Диққат-эътибордаги ташриф

Сурат манбаси, Sergei Karpukhin/TASS
Хабарларга кўра, Путиннинг Улан-Баторга ташрифи шахсан Мўғулистон президентининг таклифи билан амалга ошган.
ТАСС ахборот агентлигининг ёзишича, президент Ухнагийн Хурэлсух Россия президентини мамлакатига келишга ўтган йилнинг кузида, Хитойда эканликларида даъват қилган.
Олинаётган хабарларга кўра, икки давлат президентлари аллақачон пойтахт Улан-Баторда тор доирадаги музокараларини бошлаб юборишган.
Маълум бўлишича, ташриф чоғида икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга қаратилган қатор ҳужжатлар ҳам имзоланади.
Мўғулистоннинг Россия билан дўстона алоқаларининг тарихи ҳали Совет даврига бориб тақалади, ташкил топган 1924 йилдан кейин социалистик тараққиёт йўлини танлаган давлат.
Бугунги Россия билан икки ўртада "Дўстона муносабатлар ва ҳар томонлама ҳамкорлик тўғрисида"ги шартнома ва ҳарбий ҳамкорликка оид узоқ муддатли дастур амал қилади.
Мўғулистон ҳар йили Россия билан қўшма ҳарбий машғулотлар ҳам ўтказиб келади.
Хабарларга кўра, Путин Улан-Баторда экан, Совет ва Мўғулистон Қуролли кучларининг Халхин-Гол дарёсида япон ҳарбийлари устидан қозонган ғалабасининг 85 йиллик тантаналарида ҳам иштирок этади.
Россия президенти бундан беш йил аввал ҳам мазкур санани Мўғулистонда нишонлаган, Путиннинг Улан-Баторга сўнгги ташрифи ҳам шу пайтда амалга ошган.
Хабарларга кўра, икки давлат президентлари худди шу жангларда қўшинларига қўмондонлик қилган маршал Жуков ҳайкали пойига гулчамбар ҳам қўйишади.
Акс-садолар

Украина Ташқи ишлар вазирининг баён қилишича, "Мўғулистоннинг Путинни ҳибсга олиш тўғрисидаги мажбурий ордерни бажармагани Халқаро Жиноят Маҳкамаси ва халқаро жиноят ҳуқуқи тизимига берилган оғир зарбадир".
Вазирликка кўра, "Мўғулистон айбланаётган жиноятчининг жавобгарликдан қочишига имкон берган ва шу билан унинг уруш жиноятлари учун масъулиятни бўлишган".
Украина томони, шундай деркан, Улан-Баторни бу иши бежавоб қолмаслиги билан ҳам огоҳлантирган.
Ҳамкорлари билан бу хусусда иш олиб боришларини ваъда қилган.
Кеча, душанба куни Россия президентининг матбуот котиби яна бир бор Москва Путиннинг Халқаро Жиноят Маҳкамаси ордери билан Мўғулистонда ҳибсга олинишидан қўрқувда эмаслигини баён қилган.
Дмитрий Песков, "Мўғулистон билан бундай муаммо йўқ"лигини таъкидлаган.
Халқаро Жиноят Маҳкамаси матбуот котиби ўтган ҳафта охирида Би-би-сига, "Рим статутининг IX бобига мувофиқ, аъзо давлатлар ҳамкорлик қилиш мажбуриятига эга эканлик"ларини айтган.
Унга кўра, бунинг акси бўладиган бўлса, мазкур ҳолат батафсил ўрганилади ва барча иштирокчи давлатлардан иборат ассамблея ҳамкорлик қилишдан бош тортган мамлакатга нисбатан ҳар қандай чорани кўра олиши мумкин бўлади".
Халқаро Жиноят Маҳкамаси ўзининг куч тизимлари йўқ.
Шу боис ҳам, гумондорни аъзо давлатларнинг ҳибсга олишлари кўзда тутилади, бу улардан лозим иродани тақазо этади.
Ҳибс ордери ва ташрифлар

Сурат манбаси, Rasmiy
Украина урушидан кейин Путиннинг хорижга ташрифлари камайган.
Шунда ҳам, у фақат Рим статутига имзо чекмаган давлатларга борган.
Ўзбекистон ҳам шу йил май ойида бешинчи бор президентлик ваколати ижросига киришиши ортидан, Путин ўзининг дастлабки хорижий ташрифларини амалга оширган давлатлардан бири бўлган.
Путиннинг Рим статутини имзолаган Жанубий Африкага 2023 йилги сафари эса, амалга ошмаган.
Ўшанда буни Россия раҳбаридан шахсан Жанубий Африка президентининг ўзи илтимос қилгани айтилганди.
Мўғулистон халқаро рейтингларда демократик, эркин давлатлар сирасига киритилади.
Украина эса, бундан аввал Мўғулистонни келса, Путинни ҳибсга олиш ва Гаагадаги Халқаро Жиноят Маҳкамасига топширишга чақирган.
Россия президентининг матбуот котиби Кремль мазкур ташрифдан хавотирда эмаслиги, унга тайёргарлик эса, пухта бўлганлигини айтганди.
Янги ҳужум

Худди шу манзарада Украина президенти янги баёнот билан чиқди.
Володимир Зеленскийнинг айтишича, Россия Полтовада қирқдан ортиқ одамни ўлдирган.
Украина Мудофаа вазирлиги Россия шаҳарни иккита баллистик ракета билан ўққа тутганлигини айтмоқда.
Тасдиқланмаган хабарларга кўра, зарба Украина Қуролли кучларининг ўқув марказига берилган.
Ҳужум натижасида 41 киши ҳалок бўлгани маълум, деди Украина президенти.
Кейинроқ унинг рафиқаси янги рақамларни маълум қилди.
Унинг айтишича, Полтовага ҳужум 47 инсонни ўлдирган, икки юздан ортиғини яралаган.
Россия ҳарбийлари ҳужум ҳақидаги хабарларга ҳалича изоҳ беришмаган.
Би-би-си эса, уруш шароитида қурбонлар сонини мустақил равишда тасдиқлашга имконсиз.
Аммо урушни ёқловчи россиялик блогерлар Полтовага қилинган ҳужум ва ўнлаб одамларнинг ўлими ҳақида ёзишмоқда.
Украина Мудофаа ва Ички ишлар вазирликларининг маълум қилишича, кўплаб одам вайроналар остида қолган.
Уларни қутқариш ишлари ҳануз давом этаётганлиги айтилмоқда.
Украина Ички ишлар вазири ўзининг Telegram даги каналида ракета зарба берган жой яқинида турар-жой мавзеси бўлгани ҳақида ҳам ёзган.
Хабар тафсилотлари келишда давом этмоқда.
29 avgust
Endi Moskva tahdid ostida qoldimi?

Сурат манбаси, Коллаж BBC/КБ Южное/Defense-UA
Rossiya Ukrainaga ochgan urush fonida kutilmagan xabarlar olinmoqda.
Nima gap?

Ukraina prezidenti yangi bayonot bilan chiqdi.
Volodimir Zelenskiy Ukraina o'zining birinchi ballistik raketasini ishlab chiqarganini rasman ma'lum qildi.
Ukraina prezidentining bayon qilishicha, mamlakati yangi raketasini allaqachon muvaffaqiyatli sinovdan ham o'tkazib bo'lgan.
Yangilik Rossiya Ukrainaga ochgan urush o'zining uchinchi yiliga kirib borayotgan, Ukraina Rossiya hududiga qaratilgan hujumlarini kuchaytirayotgan bir paytga to'g'ri kelgan.
Ukraina o'zining zamonaviy rusumdagi ballistik raketasiga ega bo'lishi urushning borishiga sezilarli ta'sir qilishi mumkinligi aytilmoqda.
Prezident Zelenskiy buni Ukraina harbiy-sanoat kompleksining yutug'i, deb atadi va sohani erishgan yutug'i bilan tabrikladi.
Uning aytishicha, o'z ballistik raketalarini yarata olishgani ukrainalik mutaxassislar malakasi yuqori ekanidan dalolat beradi.
Ukraina Qurolli kuchlari ixtiyorida ballistik raketalar bor, ammo ular Sovet davridan qolgan, eski va soni ham sanoqli, bor-yo'g'i 120 km masofaga mo'ljallangan.
AQSH bergan va 300 kilometrdagi nishonni ura oluvchi ATACMS ballistik raketalarni esa, Ukraina Rossiyaga qarshi qo'llay olmaydi, rasmiy Vashington buni qat'iy ravishda ma'n etib keladi.
Shu bois ham, o'zining uzoq masofga mo'ljallangan ballistik raketasini yaratish, ayniqsa, so'nggi yillarda Ukraina harbiy-sanoat majmuasi uchun ustuvor vazifa bo'lib kelgan.
Muhim qurol

Сурат манбаси, Reuters
Ballistik raketalar qanotlilaridan farqli tarzda so'nggi bosqichda nishonga zarbani deyarli vertikal ravishda beradi, buni yuqori tezlikda amalga oshiradi va shu bois ham, havodan mudofaa tizimlarining ularni ushlab qolishlari qiyin bo'ladi.
Bunday raketalar quruqlikdagi statsionar uchirish moslamalaridan, ko'chma qurilmalardan, shuningdek, kemalar, suvosti qayiqlari va samolyotlardan ham uchiriladi.
Ballistik raketalar hatto yadroviy kallaklargacha tashiy oladi.
Ular qisqa (250-1000 km), o'rta (1000-2500-4500 km) va olis, ya'ni qit'alararo (4500-6000 km) masofaga mo'ljallangan bo'ladi.
Ballistik raketalarning kuchi, tezligi va aniqligi ularni Rossiya Armiyasi uchun ham aniq zarba beruvchi eng muhim qurol turlaridan biriga aylantirgan.
Rossiya Ukraina urushida muhim nishonlarga zarba berishda bu turdagi raketalarni ko'p qo'llaydi.
Ya'ni, ballistik raketalar Rossiya-Ukraina urushida juda muhim rol o'ynaydi - u raqib tomonlardan biriga katta ustunlik beradi.
Yangi ballistik raketaning jangovar sharoitdagi muvaffaqiyati haqida gapirishga hali erta ekani, buni hozircha vaqt ko'rsatishi aytilmoqda.
Ammo, agar, Ukrainaning ballistik raketasi yetarlicha tez, kuchli va aniq bo'lib chiqsa, hatto poytaxt Moskva ham tahdid ostida qolishi ehtimoli yo'q emas.
Chunki Rossiya poytaxtidan Ukraina chegarasigacha bo'lgan masofa taxminan 460 kmni tashkil qiladi.
Ekspert bahosi

Pavel Aksenov
Bi-bi-si harbiy eksperti
Agar Ukrainaning yangi ballistik raketasi "Tochka U" yoki ATACMS kabi operativ-taktik raketalar sinfiga kirsa, Ukraina bu raketalarni qanotlilari bilan birga ishlab chiqara olsa, unda bu qurollarning birgalikda qo'llanilishi Rossiyaning chegaradosh mintaqalaridagi vaziyatni ancha og'irlashtirishi mumkin. Chunki bu kabi hujumni bartaraf etish oson bo'lmaydi.
Bundan tashqari, ushbu vositalar bilan Rossiyadagi obyektlarga zarba berishni hech kim cheklay olmaydi.
Hozircha bu qurollarning salohiyatini baholash qiyin - shaylik darajasi va ishlab chiqarish imkoniyatlari ham nazarda tutilganida, ular haqida deyarli hech narsa ma'lum emas.
Ammo G'arbning ta'minoti cheklangan bir sharoitda ukrainaliklar o'zlarini o'zlari qurollantirishga qat'iy bel bog'lashganini aniq ishonch bilan aytsa bo'ladi.
Qanotli raketa?

Сурат манбаси, Rasmiy
Yaqinda O'zbekiston ham o'zining qanotli raketalarini ishlab chiqarishi lozimligiga oid ayrim ijtimoiy tarmoqlarda bo'y ko'rsatgan fikrlar ko'pchilikning e'tiboridan chetda qolmadi.
"Xususan, mening fikrimcha, dunyoda yuz berayotgan barcha voqealar fonida, shuningdek, qo'shilmaslik maqomiga muvofiq, O'zbekiston uchun faqat mudofaa maqsadlarida 1000 km masofaga mo'ljallangan qanotli raketalar ishlab chiqarishni rivojlantirish milliy dasturi lozim", deb yozdi, jumladan "Golos Jelsomino" Telegram kanali.
Kanalning davom etishicha, "O'zbekistonda qanotli raketalarni ishlab chiqarish texnologiyalaridan foydalanish bo'yicha hech qanday cheklovlar yo'q, ilmiy-texnik bazasi ham bunday raketani yaratish imkonini beradi".
"Qanotli raketalarni ishlab chiqarish birov bilan to'qnashuv yuz bergan taqdirda, mamlakatimiz xavfsizligi muammosini hal qiladi".
Muallif fikricha, "o'zining qanotli raketalarini ishlab chiqarishi va ularni o'z ixtiyoriga olishi mamlakat Qurolli kuchlari salohiyatini mustahkamlaydi va xalqaro qurol-yarog' bozoriga chiqish imkoniyatini beradi".
"Moliyaviy xarajatlarni kamaytirish uchun esa, qanotli raketalarni qolgan Markaziy Osiyo davlatlari bilan hamkorlikda ham ishlab chiqarsa bo'ladi".
Kanal, o'z o'rnida, "O'zbekistonning qanotli raketalar bilan qurollanishiga ham hech bir cheklov yo'q"ligini ta'kidlaydi.
O'zbekiston xalqaro reytinglarda mintaqaning Qurolli kuchlari eng jangovar davlati sanaladi.
Ijtimoiy tarmoqlarda bo'y ko'rsatgan bu kabi fikrlarga mamlakat mas'ullarining rasmiy munosabati ma'lum emas.
Ammo Rossiya Ukrainaga ochgan urush manzarasida O'zbekiston Qozog'iston bilan birga birinchilardan bo'lib o'zining mudofaa salohiyatini kuchaytirishga kirishgan ikkita mintaqa davlatidan bittasi ham bo'ladi.
Markaziy Osiyoning Rossiyaga chegaradosh yagona davlati bo'lgan Qozog'iston prezidenti hali o'tgan yil oxirida mamlakati o'zining zirhli mashinalari, dronlari va o'qotar qurollarini ishlab chiqarishi, Qurolli kuchlari esa, gibrid urushlarga tayyor turishi kerakligini aytib chiqqandi.
Ukraina urushi esa, postsovet hududida Rossiyaning keyingi nishoni keyin qay bir davlat bo'lajagiga oid jiddiy xavotirlarni paydo qilgan, bunga, boshqa tomondan, ayniqsa, so'nggi yillarda Kremlning kuchayib borayotgan imperialistik ambitsiyalari ham sabab bo'lmay qolmagan.
Aynan ""Rossiya tahdidi" joriy urushda Ukrainaning eng asosiy qo'llab-quvvatlovchisi bo'lgan kollektiv G'arb ham Markaziy Osiyo davlatlarini rasman va oshkora ogohlantirib kelayotgan "asosiy xavf"lardan biri bo'ladi.
Xuddi shu "tahdid" qarshisida kollektiv G'arb mintaqa davlatlari suvereniteti, mustaqilligi va hududiy yaxlitligini har tomonlama dastaklashini ham kattayu kichik minbarlardan rasman va oshkora bayon qilib keladi.
O'zbekiston va Qozog'iston esa, Markaziy Osiyoning eng yirik ikkita davlati bo'lishadi.
27 август
Rossiya ikki kundirki, Ukrainani bombalamoqda - Kiyev qanday javob beradi?

Сурат манбаси, Reuters
Rossiya Ukrainaga qarshi yana bir xalokatli hujumlar to'lqinini amalga oshirdi, bu urushning eng yirik havo hujumlaridan biri amalga oshirilgan kundan keyin sodir bo'ldi.
Rasmiylarning aytishicha, markaziy Krivyi Rih shahridagi mehmonxonaga qilingan hujumda kamida ikki kishi halok bo'ldi va janubi-sharqdagi Zaporizhуe viloyatiga qilingan dron hujumlari natijasida yana ikki kishi vafot etdi.
Ukrainalik kuzatuvchilar avvalroq Rossiya samolyotlarining gipertovushli raketalar uchirayotganini aniqlagan va havo kuchlari beshta raketa va 60 ta dronni urib tushirganini aytdi.
Yakshanbadan dushanbagacha o'tar kechasi Ukraina viloyatlarining yarmidan ortig'i dronlar va raketalar hujumiga uchrashi natijasida, kamida olti kishi halok bo'ldi va o'nlab odamlar yaralandi.
Energetika infratuzilmasiga zarba berilib, ko'plab shaharlar elektr ta'minotisiz qoldi va suv ta'minotiga ham ta'sir ko'rsatdi.
Rossiya Mudofaa vazirligining bayonotida uzoq masofaga mo'ljallangan havo va dengiz qurollari Ukraina bo'ylab, jumladan, Kiyev, Lvov, Xarkov va Odesa viloyatlaridagi elektr stansiyalari va ularga tegishli infratuzilmalarni nishonga olgani aytildi.
AQSh Prezidenti Jo Bayden bu hujumlarni "o'ta jirkanch" deb atab, Vashington Ukrainani energetika tizimini qo'llab-quvvatlashda davom etishini aytdi.
Kiyev qanday javob beradi?
Ukraina Prezidenti Volodimir Zelenskiy mamlakat yana bir bor Rossiyaning tunda qilgan hujumlaridan keyin Kiyev javob qaytarishini va'da qildi.
Uning so'zlariga ko'ra, qutqaruv ishlari davom etmoqda, ammo hujumlarda kamida to'rt kishi halok bo'lgan va yana 16 kishi yaralangan.
Zelenskiyga ko'ra, Rossiya "fuqarolar va infratuzilmalarni nishonga olish uchun havodan 90 ta, jumladan 81 ta dron, qanotli va ballistik raketalarni ishlatgan".
"Biz, albatta, Rossiyaga bu va boshqa barcha hujumlar uchun javob beramiz. Insoniyatga qarshi jinoyatlar jazosiz qolmaydi," - deya qo'shimcha qildi Zelenskiy ijtimoiy tarmoqlardagi postida.
19 - avgust: Ukraina Kurskda mustahkam oʻrnashmoqda; Putin Ozarbayjonda, Hindiston yetakchisi esa Ukrainaga bormoqchi

Сурат манбаси, EPA
Kiyev Kurskdagi oʻz pozitsiyalarini mustahkamlar ekan, Rossiya qoʻshinlari Ukraina gʻarbi tomon harakatlanishda davom etmoqda.
Oʻtgan hafta davomida Ukraina qoʻshinlarining Kursk viloyati boʻylab harakati shiddati sezilarli susaygan boʻlsada, ishgʻol doimiy tus olgan.
Oʻtgan kunlar ichida Ukraina Kursk mintaqasidagi ikkita muhim ahamiyatga ega koʻprikka zarba bergan - Seym daryosidagi bu koʻpriklar viloyatdagi transport yoʻli tarmogʻining muhim tarkibiy qism boʻlib, ularning ishdan chiqarilishi Moskva uchun harbiy logistikani sezilarli qiyinlashtiradi.
Yakshanba kuni Ukraina prezidenti Volodimir Zelenskiy qariyb ikki haftadan beri davom etayotgan Kursk ishgʻolida ishtirok etayotgan harbiylar harakatini olqishlagan. Dushanba kuni Zelenskiy Kiyev Kurskda "oʻz maqsadlariga erishayotgan"ini taʼkidlagan.
Ukraina rahbarining soʻzlariga koʻra, Kurskda erishilgan natijalar "Ukraina mudofaasidan koʻra koʻproq" ahamiyatga egadir.
U Rossiya hududi ichida bufer zona yaratish ukrain qoʻshinlari uchun "imkon qadar koʻproq qarshi hujum harakatlarini amalga oshirishga zamin yaratishi"ni tilga olgan.
Tahlilchilar Zelenskiyning bu soʻzlari Kiyev Kurskda yanada mustahkamroq oʻrnashib olishni koʻzlayotganini anglatishi mumkinligini aytmoqda.
Hafta oxirida Ukriana Seymning Kursk hududidan oʻtgan qismidagi oxirgi - uchinchi koʻprikka ham zarba bergani haqida xabar tarqalgan.
Biroq BBC hozircha bu xabarni mustaqil tasdiqlay olgani yoʻq.
Dushanba kuni BBC Rossiya harbiylari Seymning kamida ikki qismida qalqib turuvchi vaqtinchalik ponton-koʻprik oʻrnatganini aniqlagan.
Bir vaqtning oʻzida, Rossiya qoʻshinlari gʻarb tomon ilgari harakatlanishda davom etib, Ukrainining Donetsk viloyatidagi strategik muhim ahamiyatga ega Pokrovsk shahriga yaqinlashgan.
Dushanba kuni Rossiya Mudofaa vazirligi Pokrovskdan 70 kilometrcha naridagi Zalizne shaharchasi ishgʻol qilinganini eʼlon qilgan.
Urush vaqtidagi siyosat
Oʻtgan dam olish kunlarida Ukrainadagi urushga doir bir necha muhim siyosiy yangiliklar ham koʻzga tashlangan.
Yakshanba kuni prezident Vladimir Putin Ozarbayjonga borgan.
Ozarbayjon prezidenti Ilhom Aliyev tashrifi 19-avgust kuni ham davom etishi eʼlon qilingan Putin bilan uchrashgan.
Bu Putinning Ukrainaga bosqin boshlangandan beri ilk bor Ozarbayjonga borishidir.
Shu sabab koʻp tahlilchilar Rossiya prezidenti nega Kurskda shiddatli janglar kechayotgan bir paytda aynan Ozarbayjonga borgani ehtimoliy sababini muhokama qilgan.
Ayrimlar taxminiga koʻra, Putin ham Ukraina, ham Gʻarb bilan yaxshi aloqalarni saqlab kelayotgan Ozarbayjonga borib, dunyo hamjamiyatiga uning rejimini dastaklayotgan mamlakatlar hali borligini koʻrsatishni istayotgan boʻlishi mumkin.
Shunday bir manzarada Hindiston Tashqi ishlar vazirligi mamlakat Bosh vaziri Narendra Modi avgust oyida Ukrainaga borishi haqidagi xabarni tasdiqlagan.
Hozircha tashrifning aniq sanasi eʼlon qilinmagan.
Iyul oyida Hindiston yetakchisi Moskvada Putin bilan uchrashgan edi.
Modi, shuningdek, Hindiston "ixtilofning tinch yoʻl bilan hal etilishi tarafdori" ekanini bildirgan.
Modi va Putinning Moskvada uchrashishi arafasida Ukraina prezidenti Volodimir Zelenskiy Hindiston yetakchisining Rossiyaga tashrifini "tinchlik jarayoniga berilgan zarba" deya atagan edi.
16-avgust

Сурат манбаси, Reuters
Yangiliklar: Ukraina Qrimga ham zarba berdimi, Rossiya Kurskka minglab askarini tashladi
Rossiya Kurskni ozod qilmoqchi, Ukraina Qrimni olmoqchimi? So'nggi tafsilotlar.
Aloqador mavzular:
Avvaliga qisqa satrlarda:
- Ukraina Qurolli kuchlari Bosh qo'mondoni Aleksandr Sirskiy yangi bayonot bilan chiqdi. Uning ma'lum qilishicha, Kurskning Ukraina nazorati ostidagi qismida birinchi harbiy komendatura tashkil qilingan.
- Aleksandr Sirskiy keltirgan raqamlarga tayanilsa, shu paytgacha Ukraina Kurskda 83 ta aholi punkti va 1150 kvadrat metr maydonni egallagan.
- Bi-bi-si manbalariga ko'ra, Ukraina Rossiyaning Kursk viloyatiga hujumi chog'ida Britaniyaning Challenger 2 rusumidagi tanklarini ham ishga solgan.
- FT yozishicha, Ukraina hukumati Rossiya bilan Kurskdagi janglar chog'ida qo'lga olingan asirlarni ayirboshlash xususidagi muzokaralarni boshlagan.
- Rossiya Mudofaa vaziri Andrey Belousovning bayon qilishicha, mamlakati Belgorodning himoyasiga qo'shimcha kuch tashlaydi.
Qrimga hujum?

Сурат манбаси, Reuters
Rossiya Mudofaa vazirligining ta'kidlashicha, o'tgan tun Qora dengiz va uning sohillarida Ukrainaning beshta droni va o'zi boshqariluvchi ikkita katerini yakson etishgan.
Ammo vazirlik Ukrainaning Qrim ko'prigi va parom o'tish joyiga bergan raketa zarbasi haqida hech narsa demagan.
Rossiyaning Havodan mudofaa kuchlari bartaraf etishga muvaffaq bo'lgani aytilayotgan mazkur hujum haqida har ikki tomonning Telegram kanallari yozishgandi.
Shaharning Rossiya tomonidan tayinlangan gubernatori Mixail Razvojayevning ma'lum qilishicha, o'tgan tunda Ukraina Sevastopolga uchirgan uchta dronini ham urib tushirishga muvaffaq bo'lishgan.
Tasdiqlanmagan ma'lumotlarga ko'ra, dengiz dronlari Qrimning shimoliy-g'arbiy sohilidagi Chernomorskoye aholi punktiga ham zarba bergan bo'lishi mumkin. U yerdan ham portlashlarga oid xabarlar olingan.
Ukraina harbiylari, odatdagidek, bu hujumlar haqida ham hali hech narsa deyishganicha yo'q. Ular, agar hujumlari muvaffaqiyatli kechsa, odatda buni bir necha soat o'tibgina tasdiqlashadi. Muvaffaqiyatsizlari haqida esa, lom-mim deyishmaydi.
Urush sharoitida Bi-bi-si raqib tomonlarning da'volarini mustaqil manbalar orqali tasdiqlashga imkonsiz.
Kurskda nima gap?

Xabarlarga ko'ra, Rossiya Ukrainaning hujumini bartaraf etish uchun Kurskka har biri qariyb ming harbiydan iborat bir qancha bo'linmasini tashlagan.
Ammo halicha viloyat himoyasi uchun Ukraina frontidan katta sondagi qo'shinlarini Kurskka yo'naltirmagan.
Bu haqda josus xizmati va boshqa manbalardagi ma'lumotlarga tayanib, Amerikaning CNN telekompaniyasi xabar bergan.
CNNning yozishicha, "Ukraina frontida Rossiyaning yuz minglab askari borligi ishoniladi. Rasmiylarga ko'ra, ulardan bir necha mingtasining Kurskka yo'naltirilishi qisqa muddatda jiddiy ta'sirga ega bo'lmasligi mumkin".
Telekompaniya, o'z o'rnida, anonim manbasining "Biz hozircha salmoqli sondagi harbiyning (Kurskka - tahr.) tashlanishiga guvoh bo'lmadik va buning nima uchunligi sababini ayta olmaymiz: balki ular askarlarini endi harakatlantirishni boshlashgandir, balki buning uchun shunchaki hech narsalari yo'qdir", degan so'zlaridan ham iqtibos keltirgan.

O'z ism-sharifni oshkor qilmagan yana bir manbaning CNN ga aytishicha, Amerika razvedkasi ma'lumotlariga ko'ra, Rossiya Ukrainadagisidan tashqari, Kurskka Leningraddagi harbiy okrug va yana Kaliningraddan ham shaxsiy tarkibni yuborgan.
CNN manbalari barobarida ko'plab boshqa g'arblik siyosatchilar va mulozimlari fikricha ham, Ukrainaning Kurskda uzoq qolishi dargumon va shu bois ham, bu amaliyotning Ukrainadagi urushning umumiy holatiga ta'siri haqida gapirishga hali juda erta.
CNN ning ta'kidlashicha, amerikalik ko'plab suhbatdoshlarining so'zlariga ko'ra, AQSH eskalatsiyadan qo'rqqani uchun Ukrainaga Kurskda 300 chaqirim masofaga mo'ljallangan ATACMS taktik raketalarini qo'llashga izn bermayotgani yo'q. Ularning aytishlaricha, Qo'shma Shtatlarda bunday raketalar ko'p emas va shu bois ham, ularni Qrimga qarshi qo'llash uchun tejagan ma'qul, degan fikrda.
15 avgust
Ukraina Kursk viloyatida "insonparvarlik yo'lagi" tashkil etmoqchi

Сурат манбаси, Reuters
Ukraina qo'shinlari Rossiya hududiga bostirib kirganlariga 10 kun bo'ldi.
Ukraina o'z harbiylari Kursk viloyatida yanada oldinga siljib borayotganlarini aytmoqda.
Rossiya Ukraina qo'shinlarining yanada ildamlashini to'xtatdik, deb da'vo qilmoqda.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 1
Kursk viloyatidan tashqari Belgorod viloyatida ham Favqulodda holat e'lon qilindi.
O'zining doimiy kundalik tele murojaatida Ukraina Prezidenti Volodimir Zelenskiy Rossiya harbiy aerodromlariga hujumni maqtadi, harbiylarga minnatdorlik bildirdi.
Rossiya rasmiylari Ukraina tomonidan Kursk, Voronej, Nijegorodskiy viloyatlaridagi to'rt qo'nalg'a hujumga tutilganini tasdiqladilar.
Ukraina Bosh shtabi "Xalino", „Savasleyka", „Borisoglebsk" va „Baltimor" harbiy aerodromlari, u erdagi yoqilg'i omborlari va aviatsiya qurollari nishonga olinganini xabar qildi.

Сурат манбаси, .
Ukraina rasmiylari Rossiya hududini bosib olishni maqsad qilmaganliklarini, Ukraina hududiga hujum uyushtirayotgan harbiy samolyotlar aerodromlari, artilleriya nuqtalarini yo'q qilish, shu bilan o'z mamlakati va odamlari xavfsizligini ta'minlashni xohlayotganliklarini aytmoqdalar.
Ukraina Bosh vaziri o'rinbosari Irina Vereshchuk Rossiyaning Kursk viloyatida "insonparvarlik yo'lagi"ni barpo etishni rejalashtirilayotganini xabar qildi.
Bu yo'lak tinch aholiga yordam maqsadini ko'zlashini, xohlagan insonlar Rossiyaning Kursk viloyatidan Ukrainaga, Ukraina yashovchilari Kursk viloyatiga o'tishlari mumkinligini aytdi Vereshchuk xonim.
AQShdagi Urushni o'rganish instituti ISW tahliliga ko'ra, Ukraina qo'shinlarining Rossiya hududiga kirishi sezilarli sekinlashgan, Rossiya Ukraina qo'shinlari turgan mavqelardan 17 kmcha ichkarida xandaqlar qazishni boshlagan.
BBC Rus xizmati «Avito» saytida okop qazuvchilar uchun ish e'lonlari ko'payganini kuzatgan, bu e'lonlarda oyiga 230000 rubl yoki 2500 dollar maosh taklif qilinayapti.
Bundan oldin Rossiya Kursk AESi, Lgov va Kursk shaharlari atrofida xandaqlarni qazishni boshlagani haqidagi xabarlar tarqalgan edi.
Britaniya Mudofaa vazirligi o'zlari Ukrainaga bergan qurolllarni Rossiya hududida qo'llashi mumkinligi haqida bayonot berdi, faqat uzoq masofaga mo'ljallangan raketalarga ruxsat yo'qligini bildirdi.
Qator G'arb siyosatchilari G'arbning Ukraina harbiy amaliyotiga munosabatidan mamnunlik izhor etishayapti.
Ko'pchilik Rossiya Prezidenti Vladimir Putinning Rossiya hududiga bostirib kirish "qizil chiziq" ekani, bu "qizil chiziq"dan o'tsa, Rossiya yadroviy qurol qo'llashi mumkinligi haqidagi bayonotlarini yaxshi eslaydi.
Kiyevga borgan Finlandiya Mudofaa vaziri, Estoniya rahbarlari Ukraina o'z xavfsizligini ta'minlash maqsadida Rossiya ichkarisidagi tahdidlarni yo'q qilish huquqiga ega ekanini aytishdi.
BBC tahlilchisi Frank Gardner yozishicha, Ukrainaning Rossiya Kursk viloyatiga hujumi G'arbning Ukrainaga nisbatan yo'qotilgan ishonchi qayta tiklanishiga olib keldi.
Ko'pchilik 2023 yil yozida Ukraina o'zining bosib olingan hududlarini qaytarib olishiga umid qilgan, biroq G'arb yordamlarining cho'zilishi Rossiyaga bosib olgan hududlarida mustahkam mudofaa tizimini barpo etishga imkoniyat yaratib bergan edi.
"Biz, albatta, bu tajovuz qanday yakunlanishini bilmaymiz. Putin va Kreml uchun bu toqat qilib bo'lmas narsa va ular Kievga yon bosish kayfiyatida emaslar.
Ammo hozir Ukraina tank, artilleriya, havo mudofaasiga o'xshagan unsurlarning barini ishga solib "omuxtalangan qurollar urushi"ni olib borishga qodir ekanini namoyish etdi. Bu esa ko'plab G'arb harbiy ekspertlarining olqishiga sazovor bo'layapti", deb yozadi Frank Gardner.
14 август. Курск: Украина Суджа шаҳрини тўлиқ назоратга олганини айтмоқда

Сурат манбаси, 1+1 Ukraine
Украина телевидениеси ишғол этилган Россия шаҳридан илк репортажни эфирга узатган.
Украина Қуролли Кучлари бош қўмондони Олександр Сирски Россиянинг Суджа шаҳри тўлиқ украин кучлари назоратига ўтганини даъво қилган.
Володимир Зеленский Телеграмдаги каналида тарқатган видеода Сирски Украина президентига шундай ҳисобот бераётгани кўринади.
Видеода бош қўмондон Курск вилоятидаги Суджа шаҳрида "рус қўшинларини излаб топиш ва йўқ қилиш" амалиёти якунлангани ҳақида гапираётгани ҳам эшитилган.

Сурат манбаси, .
Бундан аввалроқ Украинанинг "1+1" телеканали Суджадан репортаж эфирга узатган эди.
Репортажда украин аскарлари маҳаллий мактабда Россия байроғини олиб ташлаб, ерга отаётгани тасвирлари ҳам мавжуд.
Бу кенг кўламли уруш бошланганидан буён Украина телеканали ишғол этилган Россия шаҳридан илк бор репортаж эфирга узатишидир.
Шунингдек, Зеленскийнинг Телеграм каналида Украина кучлари чоршанба куни 100 нафардан зиёд Россия ҳарбийларини асирга олгани тўғрисида хабар ҳам пайдо бўлган.
Украина кун давомида ўз кучлари Курск вилояти ҳудудида турли йўналишлар бўйлаб 1-2 чақирим илгарилаганини ҳам билдирмоқда.
Айни вақтда Би-би-си Украина келтираётган бу даъволарни мустақил тасдиқлаш имконига эга эмас.
Иккинчи ҳафта: Украина Курскда ичкарилаб бораётганини айтмоқда

Сурат манбаси, Reuters
Сешанба куни президент Володимир Зеленский украин аскарлари "оғир ва шиддатли жангларга қарамай" Курскда "ичкарилаб бораётгани" ҳақида гапирган.
Украина президенти, шунингдек, Украина Россиянинг бу вилоятидаги 74 та шаҳар-қишлоқни ишғол қилганини тилга олган.
Зеленскийнинг Телеграмдаги каналида эълон қилинган видеода президент Украина Қуролли Кучлари Бош қўмондони Александр Сирскийдан ҳарбий амалиётнинг "кейинги босқичи"га ўтишни сўрагани эшитилади.
Украинанинг бу даъвоси Россия Курскдаги "вазият барқарорлашган"ини иддао қилган бир вақтда чиққан.
Россия томонидан жанг майдонидаги асосий ўзгаришлар ҳақида хабарлар бериб бораётган чеченларнинг "Ахмат" отряди қўмондони Апти Алаудинов "украинлар режалаштирган блитзкриг иш бермагани"ни маълум қилган.
Алаудинов асосий жанглар кечаётган Курскнинг Сужа туманида рус армияси тургани, ҳудудда доимий жанглар кечаётганини билдирган.
Бироз аввал Украина аскарлари, гўёки, Сужа шаҳри бўйлаб бемалол ҳаракатланаётгани тасвирланган суратлар тарқалган эди.
Би-би-си уруш ҳолатида мазкур хабарларни зудликда тасдиқлаш имконига эга эмас.
Дронлар урилган тун
Курскдаги вазият шиддатли тусда қолаётган бир пайтда Россиянинг Украина билан чегарадош бошқа бир ҳудуди - Белгород вилоятида ҳам фавқулодда вазият эълон қилинган.
Белгород губернатори Вячеслав Гладков ўтган 24 соат ичида вилоятда 23 та украин дрони ҳужуми қайд этилгани, "вазият ўта даражада оғир ва шиддатли" эканини хабар қилган.
Бироқ ҳозирча Украина аскарлари Белгород ҳудудига кирганидан дарак берувчи бирор маълумот мавжуд эмас.
Умуман олганда, Россия томони ўтган тунда 117 та украин дронини уриб туширилганини айтган.
Россия Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, Украина учирган дронлар Курск, Воронеж, Белгород, Нижний Новгород каби ҳудудларни нишонга олган.
Киевнинг мақсади нима?
Бу кенг кўламли уруш бошланганидан бери Украинанинг Россия ҳудудига энг йирик ва муҳим босқинидир.
Рус "воэнкорлари" Курскда вазият барқарорлашаётгани ҳақида хабар қилаётганига қарамай, АҚШдаги Урушни ўрганиш институти Украина томони даъвосини қисман тасдиқлайдиган хулосани тақдим этган.
"Урушни ўрганиш институти украин кучлари 13 август ҳолатида Курск вилоятидаги тахминан 41 аҳоли манзили ичида ёки яқинида ҳаракат қилаётганига ишора қилувчи тасвирлар геолокациясини аниқлаштирди. Ҳудудда кўплаб ўта кичик манзиллар ҳам бўлиб, улар бу ҳисоботга киритилмади", маълум қилган институт.
6 август куни фавқулодда кутилмаган бошланган Украинанинг Россия заминига бостириб киришидан аниқ мақсадлар ҳали ҳам охиригача очиқланмаган.
Бу вақтгача Украина ўз ҳудудида мудофаада бўлиб келаётган, Киевнинг куч куч тўплаб, Россияга ҳудудига шиддат билан кириб келиши эҳтимоли кўпчилик учун жуда қолаётган эди.
Сешанба куни Украина томони "Россия ерларини босиб олишдан манфаатдор эмас"лиги ва "Россия ҳудудига ҳужумдан мақсад украиналик инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолиш" эканини таъкидлаган.
Бироқ Украинанинг тўмтоқ бу жавоби Киевнинг сиёсий ва ҳарбий мақсадларини атрофлича очиб бермаган.
Баъзи экспертлар Украина Россия ерини эгаллаб туриш орқали тинчлик музокараларида устун мавқега эришишни кўзлаётганини мулоҳаза қилган.
Бироқ Россия томони босқин билан Украина музокараларни "узоқ пауза"га солиб қўйганини таъкидлаган.
Би-би-сига гапирган Британия ташқи разведка хизмати собиқ раҳбари Алекс Ёунгернинг фикрича, Украинанинг асосий мақсади Путинни "агар у урушни давом эттирса, бундай босқинлар кўпроқ юз бериши"дан огоҳлантириш бўлиши мумкин.
Бу борада фараз-тахминлар урчиётган бир пайтда, вазият янада кескинлашиб кетмайдими, деган савол ҳам юзага чиққан.
Бу Россия қандай жавоб қайтаришига боғлиқ, тушунтиради Би-би-сининг хавфсизлик масалалари бўйича мухбири Френк Гарднер.
"Россиянинг ҳарбий доктринасида ядро қуроллари ишга солинишига олиб келадиган бир қанча сценарийлар тилга олинган - шулардан ҳозирги вазиятга энг яқини "агар она ватан хавф остида қолса" сценарийси", ёзади Гарднер.
"Украинанинг Россияга кутилмаган ҳужуми бу мамлакатга 1941 йилдан буён илк бор хорижий армия кириб келганини англатади. Аммо бу Москвага ҳужум эмас. Қолаверса, Украина бу вақтинчалик чора эканини аниқ айтди".
Украинанинг иттифоқдошлари шу вақтга қадар Россия ҳудудига ҳужум қилиш ғоясига рўйхушлик кўрсатмай келаётганди.
Бироқ 6 август куни бошланган кутилмаган ҳужум иттифоқчилар томонидан савол остига олингани кўзга ташланмаган.
Сешанба куни АҚШ президенти Жо Байден ўтган кунлар давомида уни ҳар 4-5 соатда жанг майдонидаги вазиятдан хабардор қилиб туришгани ва Вашингтон украинлар билан доимий алоқада экани ҳақида гапирган.
"Бу Путин учун ҳақиқий дилемма яратмоқда", деган Байден.
Бундан аввал Оқ Уй Курскда ҳарбий амалиёт бошланиши ҳақида олдиндан огоҳлантирилмаганини маълум қилган ва ҳужумга алоқадорлиги ҳақидаги даъволарни рад қилган эди.
13-avgust
"Rossiya yerlarini egallashdan manfaatdor emasmiz"

Сурат манбаси, Getty Images
"Ukraina Rossiyaning hududlarini bosib olishdan manfaatdor emas", dedi Ukraina Tashqi ishlar vazirligi.
"Rossiya qanchalik tez tinchlikka rozi bo'lsa, Ukrainaning Rossiya yerlariga reydlari o'shancha tez to'xtaydi. Putin urushni qancha davom ettirsa, Ukraina tarafidan ana shunday javob olaveradi", dedi Kiyevda o'tkazilgan brifingda Tashqi ishlar vazirligi voizi Georgiy Tixiy.
Georgiy Tixiy aytishicha, Rossiya hududiga hujumdan maqsad, ukrainalik insonlarning hayotini saqlab qolishdir.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 2
Chunki Ukrainaning Sumi viloyatiga Rossiyaning qo'shni Kursk viloyatidan har kuni havo zarbalari berilayapti, faqat joriy yoz boshidan buyon 2000 martadan ko'p zarba bo'lgan, 255 ta boshqariladigan avia bomba, 100 dan ortiq raketa bilan hujum qilingan.
Ukraina Tashqi ishlar vazirligiga ko'ra, Ukraina Qurolli kuchlarining Kurskka hujumi Rossiya qo'shinlariga Donbass mintaqasiga qo'shimcha kuch tashlashni qiyinlashtirgan.
Shuningdek, Ukraina tomoni Rossiya tomoni odamlarga Ukraina harbiylarining kiyimini kiygizib tinch aholini o'ldirishi mumkinligidan ogohlantirdi.

Сурат манбаси, .
Ukraina harbiylarining Rossiyaning Kursk viloyatiga hujumi 6 avgust tongida boshlangan, 30 kilometrcha ichkariga kirib borganlari, ko'p sondagi aholi maskanlarini bosib olganlari xabar qilindi.
Ukraina Qurolli Kuchlari bosh qo'mondoni Aleksandr Sirskiy Kursk viloyatidagi qariyb 1000 kvadrat kilometr maydonni bosib olganlari haqida bayonot berdi.
12 avgust kuni Kursk viloyati rahbari Aleksey Smirnovning Rossiya Prezidenti Vladimir Putinga hisobot berishicha, Ukraina armiyasi eniga 40 km, bo'yiga 12 km masofada 28 aholi yashash punktini bosib olgan.
Birgina Korenovo tuman markazi Ukraina chegarasidan 20 km uzoqlikda ekaniga e'tibor qaratadigan tahlilchilar Rossiya tomoni bosib olingan hududlarni kamaytirib ko'rsatishga intilayotganini aytadilar.
Ukraina kuchlari bosh qo'mondoni Sirskiy bayonotini tahlil qilgan AQShdagi Urushni o'rganish instituti ISW Ukraina harbiylari bosib olingan hamma hududni to'la nazorat qilmayotgan bo'lishi mumlinligini aytdi.
"ISW Ukraina kuchlari taxminan 800 kilometrga ilgarilagani bayonotlarini ham ko'rdi, biroq ISW Ukraina kuchlari e'lon qilingan hududlarning hammasini nazorat qilayapti, deb o'ylamaydi", deya tahlil berdi Urushni o'rganish instituti.
13 avgust kuni Rossiya Mudofaa vazirligi Ukraina harbiylarining Korenovo tumanida oldinga siljishga harakati oldini olgani haqida bayonot tarqatdi.
Bir kun oldin Kursk viloyatidan 121000 tinch aholi yashab turgan joylaridan ko'chirilgani haqida xabar qildi viloyat hokimi.
Kursk viloyatini tashlab chiqqan 200 tacha kishi Moskvaga yetib borganlar.

Сурат манбаси, RUSSIAN MINISTRY OF EMERGENCY SITUATIONS / HANDOUT
Ko'chirilgan 30 ming odam uchun 400 tacha vaqtinchalik jamloq tashkil etilgani haqida xabar qilmoqdalar Rossiya rasmiylari.
"Rossiyani sharqiy frontdagi kuchlarini o'z chegaralarini mudofaa qilishga tashlashga majburlashga harakat qilish harbiy strategiya nuqtai nazaridan muhim bo'lishi mumkin. Biroq hozircha Rossiya o'zining Donbassga hujumlarini kamaytirgani alomatlari kam.
Ushbu hujum, shuningdek, Ukraina ruhini ko'tarishi mumkin, nafaqat askarlarning, balki urush sillasini quritgan butun mamlakatning.
"Nima bo'lganda ham Ukraina gardkam qilishga arziydi deb ishonadi. Bu faqat Prezident Putinga salbiy ta'sir ko'rsatishi uchungina emas, balki Ukraina ichkarisi va g'arbiy dastaklovchilarga ijobiy ta'siri uchun ham. Lekin bu narsalar urushga g'alaba keltirmaydi", deb yozadi BВС muxbiri Jonatan Bil.
12 avgust. Ukraina kuchlari Rossiya hududining 30 kilometrigacha kirib bordi, ikkinchi viloyat odamlari ko'chirilyapti

Сурат манбаси, Reuters
Ukraina Rossiya ichkarisiga bir hafta avval boshlagan hujumlarini davom ettirar ekan, Rossiya o'zining ikkinchi chegara viloyatidan odamlarni ko'chiryapti.
Rossiya davlat matbuoti chegara yaqinidagi "dushman harakatlari" tufayli Belgorod viloyatidan 11 ming nafarcha odam ko'chirilganini xabar qilgan.
Kursk gubernatori Aleksey Smirnov viloyatdan 121 ming odam evakuatsiya qilingani va yana 59 ming nafari olib chiqilishi lozimligini aytdi.
Belgorod o'tgan seshanba kuni Ukraina qo'shinlari kutilmaganda hujum qilgan Kursk viloyatiga qo'shni viloyatdir.
Rossiya Prezidenti Vladimir Putinning aytishicha, Mudofaa vazirligining eng asosiy vazifasi "dushmanni hududimizdan siqib chiqarish".
Ukraina qo'shinlari seshanba kunidan beri Rossiya hududinining 30 kilometrigacha kirib borishga muvaffaq bo'lganlar.
"Kreml sharmanda bo'ldi, Kievning ruhi ko'tarildi va, ba'zi ishoralarga ko'ra, Rossiya janubdagi Donbassda jang qilayotgan qo'shinlarini bu erga ko'chirishga majbur bo'lishi mumkin", - deydi Bi-bi-sining xavfsizlik bo'yicha muxbiri Frank Gardner.

Сурат манбаси, Reuters
Kursk viloyati gubernatorining Putinga xabar qilishicha, Ukraina qo'shinlari viloyatdagi 28 qishloq ustidan nazoratni qo'lga olganlar.
Smirnov televidenie orqali namoyish qilingan majlisda Putinga ukrain qo'shinlari Rossiya hududiga qanchalar chuqur kirib kelganini gapirayotganida, Putin uning gapini bo'ldi va "odamlarga qanday yordam berilayotganiga" asosiy urg'u berishni so'radi.
Smirnov ukrain qo'shinlari egallagan hududlarda 2 mingdan oshiq Rossiya fuqarolari qolayotgani va ularning taqdiri noma'lum ekanini bildirdi.
Putin esa Ukraina o'z hujumiga loyiq javobni olishini aytdi.
"Ukraina qurolli kuchlaridagi yo'qotishlar keskin oshib boryapti, ayniqsa chegaramizga yuborayotgan eng kuchli bo'linmalari safida. Dushman, shubhasiz, munosib javobni oladi va, shubhasiz, biz o'z maqsadlarimizga erishamiz", - dedi Rossiya rahbari.
Украина Россия ичкарисига шунча кирдими? Россиядан кутилмаган хабарлар олинмоқда

Сурат манбаси, IZ.RU/REUTERS
Маълум бўлишича, Украинанинг Курскка ҳужуми, тўртинчи кундирки, тинмаётир.
Алоқадор мавзулар:
Россия ҳарбийларига кўра, ҳануз Украинанинг чегараоша ҳужумини бартараф этиш ҳаракатидалар.
Аммо, уларнинг айтишларича, сўнгги 24 соат ичида Украина 280 дан ортиқ ҳарбийсини бой берган.
Россия Мудофаа вазирлиги келтираётган бу рақамлар ҳалича мустақил манбалар орқали тасдиқланмаган.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 3
Халқаро ҳарбий таҳлилларга кўра, Россиянинг Украинага чегарадош Курск вилоятига бостириб кирган қўшинлар тўртинчи кундирки тобора илгарилаяпти, мудофаа чизиқларини ёриб ўтолганлар.
Хабарларда айтилишича, Украина қўшинлари 10 чақиримдан кўпроқ Россия ичкарисига кириб боришган.
Бунақаси Россия Украинага кенг кўламли тажовузини бошлаган 2022 йилнинг февралидан буён кўрилмаган.

Украина Россия ичкарисига шунча кириб борганликларини ошкора тан олмай турибди.
Аммо президент Володимир Зеленский кеча, пайшанба куни Москва босқини оқибатларини "ҳис қилиши" лозимлигини айтган.
Украина ҳарбийлари, бундан ташқари, Россия ичкарисидаги ҳарбий аэродромга зарба берганликларини айтишмоқда.
Уларга кўра, бу ҳужумлари билан аэродром омборхонасида сақланаётган бошқарилувчи бомбаларни вайрон қилишган.
Агар, уларнинг баёнотларига таянилса, ўтган тунги ҳужум ортидан, Липецк аэродромида йирик ёнғин келиб чиққан, қатор портлашлар юз берган.
Маълум бўлишича, аэродром Украина чегарасидан 350 чақиримча узоқликда жойлашган.
Унда Россиянинг "Су-34", "Су-35" ва "Миг-31" русумидаги қирувчи учоқлари ҳам сақланган.
Аммо улар сўнгги ҳужумнинг бундан бошқа тафсилотларига тўхталишмаган.
Липецк вилояти маъмурияти ҳудудда фавқулодда ҳолат эълон қилинганини маълум қилган.
"Энергетика инфразутилмаси объекти"даги портлашларни тасдиқлаган.
Яқин-атрофдаги тўртта қишлоқ аҳолиси хавфсиз ерга кўчирилаётгани ҳам маълум бўлган.
Россия Мудофаа вазирлиги ўзининг сешанба кунги баёнотида ҳарбийлари Украина Қуролли кучларининг мамлакат ҳудудига бостириб кириш уринишларини қайтараётганлигини билдирган.
Вазирлик "рақиб бўлинмаларнинг бу ҳаракатларини йўққа чиқариш учун" Россия авиация ва артиллериясини ишга солаётганлигини ҳам илова қилган.
Худди шу куни эрталаб Курскда "федерал фавқулодда ҳолат" эълон қилинган.
Бу ҳозирги вазиятнинг қанчалик оғир эканини таъкидлаши айтилмоқда.

Россия Мудофаа вазирлиги 6 август куни, танклар ва зирҳли техникада 1000 та Украина ҳарбийси бостириб кирди, 300 таси ўлдирилди, деди.
Россия армияси бош штаби бошлиғи генерал Герасимов Россия Президенти Путинга душманнинг илгарилаши тўхтатилди, дея ҳисобот берди.
Аммо ишғолчилар тўхтатилмагани эртаси куниёқ аён бўлди.
9 августдаги хабарида Россия Мудофаа вазирлиги бостириб кирган Украина қўшинларини сиқиб чиқариш мақсадида ҳамон жанг қилаётганини билдирди.
Курск вилояти тинч аҳолисини кўчириш бошланган.
Россия расмийлари 66 киши яралангани, 9 нафари бола эканини хабар қилдилар.
Тўла давлат назоратида эканига қарамасдан, Россия газеталари "Украинанинг Курскка ҳужуми муваффақиятли бўлди", "Украина ҳарбийлари уруш қоидаларига мос саводли ҳаракатланаяптилар", деб тан олиб ёздилар.
"Россия бизнинг еримизга уруш олиб келди ва у томонидан нима қилинганини ҳис этиши керак", деди Украина президенти.
Володимир Зеленскийга кўра, "украиналиклар ўз мақсадларига қандай етишишни билишади. Аммо бунга урушда муваффақ бўлиш ўзларининг танловлари бўлмаган".
Украина уруши: Зеленский Россияга ҳужум қилишни чекламасликни сўрамоқда
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 4
Россия Украинага босқинини уруш деб эмас, махсус ҳарбий амалиёт деб атаб келади, Курскка ҳужумни Президент Путин "провокация" деб атади.
Кремль бир неча кунга деб ўйлаган уруш 2 ярим йилдан буён давом этаяпти.
ВВС мухбирига кўра, кўпчилик "Курскка ҳужумдан маъни нима", деб ўйланиб қолган ва агар Донбассдаги Россия қўшинларининг бир қисмини Курскка ташлашга эришилса ҳам Киев ўз мақсадига етган бўлади, демоқдалар.
Воқеаларсилсиласи
Июл, 2024 йил
Қримни қайтариш аниқ режамиз бор, украинлар русларни биродар халқ деб билмайди

Сурат манбаси, Ukraina Tashqi ishlar vazirligi
Украина расмийларига кўра, мамлакат Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулебанинг Пекиндаги музокаралардаги баёноти бузиб талқин қилинди.
Украинага Россиянинг тўлақонли босқинини қораламаган Хитойга Украина Ташқи ишлар вазири 2012 йилдан буён илк марта борди.
Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И билан уч соатдан зиёд музокара олиб борган.
Музокара дастлаб режаланганидан узоқ вақт давом этгани, унда Россия билан "адолатли тинчлик"ка эришиш йўллари муҳокама қилинганини билдирди Украина расмийлари.

Сурат манбаси, .
Орада Хитой расмийларига иқтибосан хабар тарқатган Россия оммавий ахборот воситалари Киев Москва билан музокарага рози деган хабарни тарқатдилар.
Бироқ Украина Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган баёнотга кўра, "Дмитрий Кулеба Украинанинг қачонки Россия музокараларни ҳурмат-эътибор билан олиб боришга тайёр бўлган муайян босқичда Россия томони билан музокарага тайёр бўлади деган мавқеси ҳақида сўзлаб берди, лекин ҳозирча Россия томонидан тайёрлик кузатилмаётганини ҳам таъкидлади".
Қримни қайтариб олиш аниқ режамиз бор

Сурат манбаси, ANASTASIA VLASOVA/ FOR THE WASHINGTON POST
Украина Қуролли Кучлари Бош қўмондони генерал Александр Сирский Лондонда нашр этиладиган Guardian газетасига берган интервьюсида, Киевнинг Қримни қайтариш бўйича "реал режалари бор", деб айтди.
"Бу реал. Албатта, бу катта сир. Биз 1991 йилдаги халқаро тан олинган чегараларга чиқиш учун қўлимиздан келган ҳамма ишни қиламиз. Биз босиб олинган территорияларда азият чекаётган бизнинг ватандошларимизни озод қилиш учун ғалаба қилишимиз керак", деди генерал Сирский.
Украина бош қўмондони айтишича, ўзларининг Қримга ҳужумлари у ердаги радиолокация ва ракета тизимларини ишдан чиқарган, Россия Севастопол бандаргоҳидан "тўла чиқиб кетишга" мажбур бўлган.
Қримни Россия билан боғлаган Керч кўпригини йўқ қилиш Украинанинг мақсади, деди генерал.
Уруш жабҳасидаги вазият ҳақида гапирган генерал Сирский сўзларига кўра, ҳозир Россия ҳам аскарлари сони жиҳатидан ва ҳам техника жиҳатидан Украина устидан устунликка эга.
"Техника ҳақида сўз кетганда, бу ерда нисбат уларнинг фойдасига 1:2 ёки 1:3", деди Украина Қуролли кучлари бош қўмондони.
Генерал Сирский айтишича, ўзининг аҳамиятсиз ғалабалари учун Россия улкан инсоний талофотлар бераяпти.
"Россиянинг талофотлари Украинаникидан икки баравар, баъзи йўналишларда эса ундан ҳам кўп", деди генерал Сирский.
У Украина талофотлари сонини очиқлашдан бош тортди.
"Биз учун жангчиларимиз ҳаётини асраб қолиш муҳим. Биз вайроналарни ўлгунча ҳимоя қилмаймиз", деди Украина бош қўмондони.
Руслар биродар халқ эмас

Сурат манбаси, Reuters
Украинада ўтказилган янги омма фикрини ўрганиш натижаларига кўра, мамлакатда русларни ўзлари учун биродар халқ деб биладиган ва оиласида рус тилида сўзлашадиган инсонларнинг сони табора камайиб бораяпти.
Социологик тадқиқотни Украинадаги Разумков маркази ўтказган.
Сўровда қатнашганларнинг 78 фоизи украин тилини она тили деб билишини билдирди.
70 фоиздан ортиқ одам уйда ва кўчада фақат украин тилида сўзлашишини айтган.
2015 йили Қрим Россия томонидан аннексия қилингани ва Донбассда уруш бошланганидан бир йил ўтиб ушбу саволлар билан ўтказилган сўровда 60 фоиз иштирокчи украин тилини она тили деб айтган, сўралганларнинг 50 фоизи уйда украинча сўзлашишларини билдирган эдилар.
Тадқиқотда сўнгги натижаларга руслар кўпчиликни ташкил этадиган ҳудудлар Россия томонидан босиб олингани ҳам таъсир кўрсатгани маълум қилинди.
Сўровда украиналикларнинг Россияга муносабати ҳам ўрганилган.
Сўровда қатнашган ҳар беш одамдан тўрттаси ёки 78 фоизи Россия қолоқлик ва орқага кетиш белгиси деб билишини билдирди.
Разумков маркази ўз саволларидан бири асоси сифатида Совет империяси замонидаги "рус ва украин халқлари биродарлар" деган ғояни танлаган ва респондентларга уч вариант таклиф қилган: "ҳар доим биродар бўлишган ва бўлиб қоладилар", "аввал биродар эдилар, энди биродар эмас" ва "ҳеч қачон биродар бўлмаганлар".
Маълум бўлишича, бугунга келиб Украина аҳолисининг 44 фоизи руслар ва украинлар ҳеч қачон биродар халқлар бўлмаганлар деб ҳисоблар эканлар.
44 фоиз украиналиклар эса "аввал биродар эдик, энди эмас", деган фикрдалар.
90 фоиз украинлар руслар билан биродар эмасмиз, деган тўхтамга келган.
2017 йили бундай фикрдагилар сўралганларнинг учдан бирини ташкил қилган, биз руслар билан биродармиз, деган фикрда бўлган украинлар 27 фоиз эди.
https://t.me/bbcuzbek
BBC.COM/UZBEK
Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002














