Дайжест. Москвада рейдлар: муҳожирлар полициядан қўрқмай қўйдими? Улар юқумли касаллик ташияптими? Россия мигрантлардан нега воз кечмоқчи? Rossiya O‘zbekiston dunyo yangiliklar

Россиядаги мигрантлар

Сурат манбаси, BBCUZBEK.COM

Мигрантлардан "қутилиш" режаси

Москва ҳукумати қурилишлардаги мигрантлардан тўла халос бўлиш режасини тайёрлашмоқда.

Пойтахт мэрининг шаҳарсозлик сиёсати ва қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Андрей Бочкарев Москвадаги қурилиш объектларида муҳожирлар етишмовчилиги даражасини баҳолади ва бу соҳада туб ўзгаришлар бўлиши кутилаётганини эълон қилди.

Расмийнинг РБКга берган интервюсида бу туб ўзгаришлар нималардан иборат эканини очиқлаган.

Андрей Бочкаревга кўра, пойтахт ҳокимияти қурилиш объектларида кадрлар танқислигини ҳал қилиш режасини тайёрланмоқда, шу жумладан, мигрантлар меҳнатидан фойдаланишдан воз кечилиши кутилмоқмоқда.

Пойтахт мэри ўринбосари реконструксия дастури бўйича қурилиш кўлами туфайли пойтахтда ишчи ва муҳандислар етишмайди. У меҳнат ресурсларининг етишмаслигини тахминан 40% деб ҳисоблайди.

Шартнома тузиш жараёни

Сурат манбаси, BBCUZBEK.COM

Вице-мэрнинг сўзларига кўра, пандемия даврида пойтахтдаги қурилиш объектларида ишлаган кўплаб муҳожирлар кетган - 120 минг кишидан атиги 40 минг нафари қолган, ишчиларнинг миллий таркиби ҳам ўзгарган - агар бир вақтлар кўпроқ тожикистонликлар ишлаган бўлса, ҳозир қурилиш обектларидаги муҳожирлар асосан Ўзбекистон ва Қирғизистондан.

Шу билан бирга, "қурилиш майдонларида Москва вилоятининг аҳолиси кўпайган, аммо бу соҳага шунчаки кириб бўлмайди. Яхши сувоқчи бўлиш - бу санъат, ғишт ишларини бажариш учун мутахассислар жуда танқис", дейди Бочкарев.

Меҳнат муҳожирларининг маоши ҳам ўзгарган, улар энди олдинги маошга ишлашга рози эмас.

"Қурилиш майдонларида мигрантнинг ўртача маоши ҳозир 50-60 минг рубль атрофида. Аввал 30 минг рубль эди, лекин кўпчилик 80 мингга ҳам ортиқ ишлашни хоҳламай қўйган ", деди мэр ўринбосари.

Соҳа имкониятларидан келиб чиқиб, Москвадаги қурилиш объектларида чет эл ишчиларисиз ишлашга имкон берадиган ҳаракатлар режасини ишлаб чиқилаётгани маълум қилинди.

"Мигрантлар полициядан қўрқишмайди"

Бармоқ изи олиш жараёни

Сурат манбаси, official

Новая Москва аҳолиси меҳнат муҳожирларидан ҳимоя сўраб президентга мурожаат қилишди.

Москва полицияси бир неча кундан бери Янги Москва туманларида ноқонуний муҳожирларни аниқлаш бўйича кенг кўламли рейдлар ўтказмоқда.

Бунга маҳаллий аҳолининг Россия президенти номига ҳудуддаги мигрантларни тартибга солиш бўйича ёзган мурожаати сабаб бўлган. Путинга мактубни 8500 киши имзолаган.

Маҳаллий нашрлар ҳам бу жараённи фаол ёрита бошлашди.

Шундай хабарларнинг бирида Сосен посёлкасида меҳмон ишчиларининг улуши туман аҳолисининг 45% га етгани билдирилган.

Баъзи ОАВ эса маҳаллий аҳоли ҳатто ҳудуддаги зўравон мигрантларидан ўзини ҳимоя қилиш учун ўзини-ўзи мудофаа бўлинмаларини ташкил қилганини ёзишди.

"Ҳозирча президентдан жавоб олганимиз йўқ, аммо муносабат бўлди. 26 октябрь куни ҳудудда полиция рейди бошланди. Улар ҳужжатларни текширишмоқда. Ва бу маҳаллий полиция эмас, балки Москвадаги штаб-квартирадан. Ахборот сизиб чиқмаслиги учун туман бўлими ҳатто огоҳлантирилмаган" - деди Сосен аҳоли пункти раҳбари Кирилл Бармашев маҳаллий телеканалга.

Кўчирилган ҳудуд

Сурат манбаси, BBCUZBEK.COM

Шаҳарча аҳолиси вакиллари маҳаллий полициядан ҳам норози.

- Жанжалларда келишмайди. Майда ишлар учун юборишга одам йўқ, деб очиқ айтишади. Қотиллик бўлмаса, қолганини ўзларинг ҳал қилиб оласизлар, дейишади. Шунинг учун мигрантлар сурлашаяпти. Полиция чақиришдан қўрқишмайди, чунки билишадики, ҳеч ким келмайди - дейди Елена Белозерова.

27 октябрь куни "Прокшино" метро бекатида полициянинг ноқонуний муҳожирларга қарши рейди авж олди. Турникетлар ўнлаб полициячилар билан ўралган эди. Миграция маркази жойлашган Сахароводан микроавтобусларда метрога келган барча муҳожирларнинг ҳужжатлари текширилди.

1 ноябрдан бошлаб Москва вилоятининг "Ягона миграция маркази" Сахаровадаги Кўптармоқли миграция марказига кўчгани боис, бу ҳудудда чет эл фуқаролари янада гавжумлашди.

Россияга касал мигрант керак эмасми?

Россиядаги мигрантлар

Сурат манбаси, BBCUZBEK.COM/ILLYUSTRATIVTASVIR

Россия меҳнат мигрантлари юқумли касалликлар хавфли инфекциялар ташиши мумкин, деган фикрда. Шу боис чет эллик ишчиларга тиббий дафтарча расмийлаштириш мажбурий этилмоқда.

"Парламент газетаси" берган маълумотга кўра, хорижликларнинг ОИВ инфекцияси ва гиёҳвандлик бўйича мажбурий скрининг натижалари умумий маълумотлар базасига киритилади.

Бундай текширувлардан ўтиш натижаси тиббий дафтарчада қайдланади.

Мигрантларга бу ҳужжатнинг ҳам қоғоз, ҳам электрон шакли берилиши мумкин.

Буларнинг барчаси 31 октябрдан кучга кирадиган қонунда кўзда тутилган.

Тиббий кўрикдан ўтиш фақат туристлар ва қочқинлар учун мажбурий эмас.

Қонунда мигрантлар саломатлиги бўйича ягона маълумотлар базасини яратиш ҳам кўзда тутилган.

Роспотребнадзор 14 октябрь куни ушбу тизимнинг ишлаши бўйича қарор лойиҳасини эълон қилди.

Мажбурий тиббий кўриклар КОВИД-19, сил, сифилис, мохов, ОИВ каби хавфли инфекцияларнинг мавжудлигини текширишни ўз ичига олади. Ушбу рўйхат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган.

- Бу касалликларнинг барчаси контакт ёки ҳаво томчилари орқали юқиши мумкин. Турли мамлакатларда тиббиёт даражаси мамлакатимиздагидан фарқ қилиши мумкинлигини англаган ҳолда, давлат чет элликларни ишга жойлашишдан олдин мутлақ тадқиқотдан ўтишга мажбур қилди, бунинг мақсади айнан касалликларни импорт қилиш имкониятини истисно қилишдир, - деди маҳаллий нашрга Давлат Думаси Соғлиқни сақлашни муҳофаза қилиш қўмитаси раҳбари Дмитрий Хубезов.

Расмийга кўра, "камида битта ижобий натижа мигрантни Россияда қолиш имкониятидан маҳрум қилади".

Шунингдек, яшаш учун рухсатномасига эга ёки яқин қариндоши россиялик бўлган мигрантларга мамлакатдан чиқариб юбориш истисно этилади.

Қолган барча ҳолатларда, чет элликларга Россияда қолишлари исталмаслиги ва мамлакатдан чиқиб кетишлари кераклиги ҳақида кўрсатма берилади.

"Агар мигрант ватанига кетиб у ерда касалликдан даволанса, тузалиб кетганидан кейин Россияга қайтишга ҳақли", дейилади маълумотда.

Шунингдек, маълумотда Россия Ўзбекистонни хавфли ва юқумли касалликлари энг кўп мамлакатлар қаторида келтирган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek