Демба Ба дунё футболчиларини уйғурлар билан бирдамликка чақирди - Xitoy, Uyg'urlar

Футбол

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Демба Ба футболчилар уйғурлар масаласида сукут сақлаш учун босим остида, деб ишонади.
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Собиқ Премьер-лига (Футбол бўйича Англия чемпионати - таҳр.) ўйинчиси ва Синегал миллий жамоаси ҳужумчиси Демба Ба халқаро футбол жамоатчилигини, молиявий оқибатлари қандай бўлишидан қатъи назар, Хитойнинг уйғур мусулмонларига муомаласини қоралашга чақирди.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

"Black Lives Matter ("Қора танлиларнинг ҳаёти муҳим" - таҳр.) ҳаракати, қачонки, қора танли бўлмаган одамлар томонидан дастакланган пайти янада кучлироқ бўлади", деб айтган Ба BBC Sport каналига.

"Қачон бутун дунё мусулмонларнинг ҳимоясига чиққанини кўрамиз?", деган у.

Хитойда бир миллиондан ортиқ уйғурлар диний эътиқодлари ва этник келиб чиқишлари боис қамоқ-лагерларда маҳкамасиз тутиб тутилибди, деб ишонилади.

Хитой ҳукумати уйғур болаларни ота-оналаридан ажратган ва аёлларни мажбурий стерилизация қилаётгани ёки бичаётгани айтилади.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

Кўзлари боғланган уйғурларнинг поездга чиқарилаётгани акс этган суратлар дунё бўйлаб тарқалган.

Сиздирилган ҳужжатларда лагерлардаги, собиқ маҳбуслар қийноқларни ҳам ўз ичига олганини иддао қиладиган "интизом ва жазо" ҳақида сўз боради.

Бошида лагерларнинг мавжудлигини инкор қилган Хитой ҳозирда уларнинг терроризмга қарши ихтиёрий таълим марказлари эканини айтади.

"Мусулмон, буддавий ёки насроний, эътиқодидан қатъи назар, адолат усчун курашга тайёр футболчилар кўп. Спорт одамлари сифатида биз қанчалик катта кучга эга эканимизни баъзан ўзимиз ҳам билмаймиз. Агар биз бир овоздан гапиришни бошласак, вазият ўзгаради. Биз турсак, одамлар бизга қўшилишади", деб айтган Демба Ба.

Месут Ўзилнинг Twitterда ёзган мурожаати

Сурат манбаси, Twitter

Сурат тагсўзи, Месут Ўзилнинг Twitterда ёзган мурожаати

Синегаллик юлдуз уйғурлар ҳимоясига чиқаётган биринчи футболчи эмас.

Ўтган йил декабрида Лондоннинг "Арсенал" клуби ярим ҳимоячиси Месут Ўзил ижтимоий тармоқларда уйғурларнинг аҳволига эътибор қаратган ва мусулмон давлатларни фожиага кўз юмаётганликда айблаганди.

Хитойда ўзининг тижорий офис ва ресторанларига эга бўлган "Арсенал" клуби дарҳол Ўзилнинг шарҳидан ўзини олиб қочган ва Хитойнинг Weibo ижтимоий тармоқ саҳифасида "ҳамма вақт сиёсатдан четда туришга ҳаракат қилиши"ни таъкидлаган.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 3
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 3

Хитой давлат телеканали "Арсенал" ва "Манчестер сити" ўйинини эфирдан олиб қўйган.

Хитой Премьер-лиганинг Англия ташқарисидаги трансляция ҳақларига эга бўлган энг катта ҳамкорларидан.

Аммо Хитой билан спорт соҳасидаги битимларнинг сиёсий жиҳатдан қанчалик ҳассослиги ҳам маълум.

Демба Ба футболчилар уйғурлар масаласида сукут сақлаш учун босим остида, деб ишонишини айтган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek