Коронавирус қурбонлари сони дунё бўйлаб 3 мингдан ортди - янгиликлар, дунё ва Ўзбекистон O'zbekiston

Сурат манбаси, Getty Images
Коронавирусдан дунё бўйлаб 3 мингдан ортиқ одам қурбон бўлди. Хитой яна 42 қурбон ҳақида маълумот берди.
Қурбон бўлганларнинг 90 фоиздан ортиқроғи Хитойнинг Ҳубай минтақасига тўғри келади. Аммо яна 10 та давлатда ҳам коронавирус туфайли ҳаётдан кўз юмганлар бор.
Эронда 50 дан , Италияда 30 дан ортиқ киши бу вирус туфайли жон берган.
Коронавирус масжидда юқиши мумкинми, жамоат намозлари хавфлими? - O'zbekiston, Xitoy, koronavirus
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 1
Дунё бўйлаб айни касалликни юқтирганлар сони 90 мингга яқинлашган. Булар фақат тасдиқланган рақамлар,холос.
Аммо Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, аксарият одамларда бу касалликнинг енгил кўриниши кузатилган.
Ўлим ҳолатлари 2 дан 5 фоизгача экани айтилмоқда.
Грипп касаллигида ўлим ҳолати 0.1% , аммо бу мавсумий ва юқумли касаллик йилига 400 мингга қадар инсон ҳаётига зомин бўлади.
Covid-19 вирусидан кўра SARS ёки MERS ҳалокатлироқдир.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 2
Дунё бўйлаб вазият қандай?
Хитойни айни касаллик тарқаши секинлашган, аммо бошқа мамлакатларда акси - жадаллашмоқда.
Европада касаллик ўчоғи Италия бўлиб қолмоқда.
Ўтган 48 соат ичида вирусга чалинганлар сони икки маротаба кўпайган.
Камида 34 киши қурбон бўлган.
Вирусга чалинганларнинг тасдиқланган сони 1700 га яқин.
Британияда ҳам 36 кишида бу вирус борлиги аниқланган.
Жанубий Кореяда расман вирусга чалинганлар сони 4212 нафар экани айтилмоқда.
Қурбонлар сони 26 та.
Эрон вирусдан энг кўп жабрланган давлатлар қаторида бўлиб, расман касалланган сони қарийб минг нафар, қурбонлар эса 54 та экани айтилади.
АҚШда ҳам икки киши вирус туфайли ҳаётдан кўз юмган.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 3
Ўзбекистон, Эрон, Афғонистон, Италия ва Жанубий Корея
Ўзбекистон Эрон, Италия, Афғонистон ва Жанубий Корея билан ҳаво парвозларида танаффус эълон қилган.
Афғонистоннинг Ўзбекистонга чегарадош Балх вилояти маркази Мозори Шариф шаҳрида икки киши коронавирусни юқтирганликда гумон этилмоқда.
Шаҳардаги мухбиримизнинг маҳаллий масъулларга таяниб айтишича, улардан бири кеча, якшанба куни Эронга кетаётган пайтида Мозори Шариф аеропортида ҳаётдан кўз юмган.

Сурат манбаси, BBCUZBEK.COM
Унинг вафоти ортидан, ҳамроҳи зудлик билан карантин остига олинган.
Ҳар икковлондан ҳам коронавирусга намуналар олинган. Кечанинг ўзида аниқ ташхис қўйиш учун пойтахт Кобулга юборилган. Ҳалича натижалар маълум бўлмаган.
Икковлон ҳам Мозори шарифлик бўлишган. Ўзлари меҳнат муҳожирлигида банд бўлиб келган Эрондан қайтишганига бир ой бўлган.
Икковлоннинг ҳам ёшлари олтмишдан ошган бўлгани айтилмоқда.
Афғонистондаги чуқур илдиз отган қашшоқлик ва ишсизлик сабаб, катта сондаги афғонлар, йилларки, Эронда меҳнат муҳожирлигида банд бўлиб келишади.
Мозори Шариф ва Эрон ўртасида ҳам ҳафтасига битта авиақатнов амалга оширилади.
Маҳаллий масъулларга кўра, сўнгги ҳодиса ортидан, Эрондан қайтаётган йўловчилар барчаси карантин остига олинади.
Парвозларнинг бекор қилиниш-қилинмаслиги ҳозирча маълум эмас.
Ўзбекистон кеча, 1 мартдан бошлаб, Афғонистон билан авиақатновларни вақтинчалик тўхтатган.
Икки ўртадаги Ҳайратон бандаргоҳини ҳам бир томонлама ёпган. Барча турдаги қатновларни номаълум муддатга тўхтатган. Расмий Тошкент ҳалича Ҳайратон борасида расман бирор бир изоҳ бермаган. Афғонистонлик масъуллар бу масалани бугун Ўзбекистон томони билан гаплашиб олишларини айтишган.
Ўзбекистон коронавирус таҳдиди сабаб, қўшни Афғонистон ва Эрон билан авиақатновларни вақтинча тўхтатиш қарорини душанба куни расман маълум қилган.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek













