Жанубий Кореяда можаро: Юлдузлар, қизлар, жинсий зўравонлик ва наркотиклар...
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Сўнгги йилларда Жанубий Корея поп санъати бутун дунёда тилга тушди.
Аммо ҳозир шов-шувли можароларнинг диққат-марказида.
Корея поп юлдузининг энг машҳур айрим юлдузларига қарши қатор айбловлар илгари сурилмоқда.
Уларнинг орасида хотин-қизларга қарши жинсий тажовуз ва гиёҳванд моддалар тарқатиш каби айблар ҳам бор.
Бу можаронинг бошланишига туртки берган Seungri бўлади.
У ўзларини К-Pop қироллари деб атовчи "Big Bang " гуруҳи аъзоси.
Қўшиқчи ўтган февраль ойида ўзи ҳамсоҳиблик қилувчи "The Burning Sun" клубида фоҳишаликни ташкиллаштириш, наркотиклар тарқатиш ва истеъмоли дохил қатор ноқонуний ишларда айбланган.
Seungri бу айблардан айримларини тан олган. Аммо можаро шу билан якун топмайди.
Бир неча ойнинг ичида бошқа К-Pop юлдузлари ҳам айбловларга юз тутишган.
Бутун соҳа иддаолар остида қолиб кетади.

Сурат манбаси, videograb
Сўнгги можаро манзарасида диққат-эътибор Жанубий Корея пойтахти Сеулдаги муҳташам тунги клубларга қаратилмоқда.
Улар Сеулнинг кўнгилочар мавзеси саналувчи Гангнамда жойлашган.
Би-би-си бир неча миллиард долларлик поп индустриясини ўз забтига олган можаронинг ортидан тушган.
Жанубий Корея тунги клубларидаги зўравонликларга оид ҳикояларнинг ичига киришга муваффақ бўлган.
Bи-би-си бу клублардан бирига кира олди ва у ерда юз бераётган зўравонликларни кўрган шоҳидлари ҳам бор.
Улардан бири ёзувчи Вон Гу Жу.
У поп индустрияси бўйича китоб ёзаркан, Сеулдаги машҳур тунги клублардан бирига ишга ёлланган. Яширинча ҳайдовчи бўлиб ишлаган.
"Клубда энг диққатингизни тортгани у ерда гиёҳванд моддаларнинг қанчалик кенг истеъмол қилиниши бўлади", - дейди у.
Вон Гу Жудан аёлларни ичкаридаги хос меҳмонлар ҳузурига элтишини сўраган ҳоллар ҳам бўлган.
У кейин хос меҳмонларнинг мақтаниб, бу аёллар билан жинсий яқинликда бўлишганига оид сўзларини эшитган.
Воннинг айтишича, аёлларга билдирмасдан GHB, яъни кўпроқ "клуб" ёки "жинсий зўравонлик учрашуви" номи билан маълум сархуш қилувчи модда берилган.
Клублардаги жинсий номаъқулчиликларга оид даъволар юзасидан текширув давом этмоқда.
Аммо можаро аллақачон Жанубий Корея жамиятини ларзага солиб бўлган.
Ёмонотлиқ бўлган бу клубларнинг ўз номларини яхшилашлари учун ҳали кўп вақт керак бўлади.
Видеолавҳамиз худди шу ҳақда. Кўринг, агар, ҳозир Жанубий Кореяда бўлсангиз, бу можаролар сизнинг диққатингизни ўзига қанчалик тортди?
Истасангиз, бу хусусда ўз фикрларингиз билан ҳам ўртоқлашишингиз мумкин.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: @bbcuzbek












