Нидерландия Утрехтида трамвай йўловчиларига ўт очилди, уч киши ҳалок бўлган

Police released this image of Gokmen Tanis

Сурат манбаси, @PolitieUtrecht / Twitter

Сурат тагсўзи, Полиция Гокмен Таниснинг суратини эълон қилган.

Нидерландиянинг Утрехт шаҳрида трамвай ичида йўловчиларга қарата ўт очилгани оқибатида уч инсон ҳаётдан кўз юмган, тўққиз киши жароҳатланган.

"Бизнинг мамлакатимиз бугун ҳужумдан ларзага келди. Полиция ва прокурорлар нима рўй берганини ўрганмоқда. Биз билганимиз - трамвайда ўтирган ўтирган одамларга қарата ўт очилган", деб айтган Нидерландия Бош вазири Марк Рутте.

"Биз террорчилик мотивини истисно қилолмаймиз", деб айтган Нидерландия Аксилтеррор мувофиқлаштирувчиси Петер-Яап Аалбесберг журналистлар билан матбуот анжуманида.

Map of Utrecht shooting 18 March 2019

Унинг айтишича, отишма бир неча жойда содир этилган, бироқ у жойлар номини очиқламаган.

Аксилтеррор полицияси трамвайдаги ҳужум рўй берган жойга яқин бир уйнинг атрофини ўраб олган.

Бироқ, мухбирларнинг хабар қилишларича, ҳеч ким қўлга олинмаган.

Полиция одамларни ўзига яқинлашмаслик ҳақида огоҳлантирган 37 яшар Турк Гокмен Танис исмли шахсни қидираётгани ҳақида хабар тарқатди.

Қуролли ҳужумчини қидириб топиш мақсадида хавфсизлик чоралари кучайтирилган, мактаблар ёпилган.

Presentational white space
Special Police Forces inspect a tram, after the attack on a tram at the 24 Oktoberplace in Utrecht, The Netherlands

Сурат манбаси, EPA

Сурат тагсўзи, Полиция ўзининг барча ҳаракатини қуролли ҳужумчини тутишга қаратганини айтади.

Бутун Утрехт вилояти бўйича таҳдид даражаси энг юқорига кўтаришга қарор қилинган. Бу хавфсизлик чоралари ўта кучайтирилган ҳолатни англатади.

Утрехт Университетининг барча бинолари ёпилган.

Шаҳар марказида трамвайларнинг ҳаракатларини тақиқланган.

Одамларга биноларнинг ичкарисидан ташқарига чиқмаслик буюрилган, аэропортлар ва масжидларни қуролли полиция ходимлари қўриқлай бошлаганлар.

Утрехт Нидерландиянинг тўртинчи йирик шаҳри ҳисобланади, аҳолисининг 340 минг кишини ташкил этади.

Мухбирларга кўра, шаҳарда жиноятчилик даражаси паст, қуролли қотилликлар бутун мамлакатда бўлгани каби Утрехтда ҳам камдан-кам кузатилган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek