Испания ва Ислом: Европанинг энг машҳур араб қасри - Алҳамбра
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Алҳамбра дунёдаги энг жозибадор қасрлардан бири. Испаниядаги энг сўнгги мусулмон ҳукмдор - Боабдил, сўнгги пойтахт - Гранада, мусулмонларнинг энг сўнгги саройи эса Алҳамбра бўлган.
Алҳамбра арабча "Қалъат ал ҳамра"дан олинган бўлиб, қизил қалъа маъносини беради.
Сабика тепалигида жойлашган бу истеҳком асрлар оша кўплаб ҳужумлар, жумладан Кастилия қўшинлари ва Наполеон армияси ҳамлаларига учраса-да, ўз салобатини сақлаб қолди.
У бугунда нафақат мусулмонлар, балки дунёнинг турли чеккасидан келган сайёҳлар учун зиёратгоҳга айланган.
Ибрат Сафо қасрнинг тарихи ва аҳамияти ҳақида ҳикоя қилади.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek












