Мусулмонмисиз, армиядан ҳам Ҳажга бориш мумкин

Ўқилиш вақти: 1 дақ
Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Мисол учун, Британия Қуролли Кучлари сафларида худди ана шундай.

Тўртинчи йилдирки, британ армияси сафларидаги мусулмон ҳарбийлар бунга имконли бўлишмоқда.

Улардан айримлари хизматдан узилиб, бемалол Макка, Саудия Арабистонига бориб, Ҳаж зиёратларини адо этиб қайтишмоқда.

Фақат биттагина ўзига хослиги - зиёрат чоғида уларга Саудия Арабистони ҳарбийлари мезбонлик қилишади, холос.

Британия Қуролли Кучлари эса, ўз сафларида турли эътиқод вакилларидан ҳарбийлар ёллашни кучайтирмоқда.

Буларнинг барчаси қай бир динга эътиқод қилманг, эътиқодингиз ва мамлакатингизга хизмат қилиш ўртасида ҳеч бир зиддият йўқлигига ҳам далолат қилади.

Бу йилги Ҳаж мавсуми эса, кеча, 19 август куни бошланди.

Ҳар йили дунё бўйлаб икки миллиондан ортиқ мусулмон Ҳаж зиёратини адо этишга имконли бўлишади.

Мусулмонларнинг умумий сони дунё бўйлаб икки миллиарддан ортиқроққа нисбат берилади.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.Telegram каналимиз: @bbcuzbek