"Баданимдаги чандиқлар...ўзлигимдир!"

Юзингиз ва ё баданингиздаги чандиқлар туширилган суратларни ижтимоий тармоқларда "кўз-кўз" қилган бўлармидингиз?
Мана бу видеодаги аёллар британиялик фотограф Софи Майен учун ўз чандиқларини очиб расмга тушишди.
Бу лойиҳа Чандиқлар Ортида деб номланган.
Facebook BBCUZBEK ёки OK/Odnoklassniki BBC Uzbek guruhida
Ижтимоий тармоқлар тобора ривожланиб борар экан, аксарият хотин-қизлар, айниқса ёшлар "ҳаммадан чиройли" ва ё "ҳамма каби чиройли" кўринишга ҳаракат қилишмоқда.
Аслида тармоқлардаги тенденциялар ёшларни шундай босим остига қўймоқда.
Софи Майен эса ана шу шаклланиб бораётган анъанани чандиқли аёлларнинг гўзаллиги билан вайрон қилмоқчи...
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Telegram орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002












