Япон фильмидаги ўзга сайёралик "қирғиз"лар кулгига сабаб бўлди

"Қирғиз босқинчиларидан" бири

Сурат манбаси, Blast Inc

Сурат тагсўзи, Фильмдаги "Қирғиз босқинчиларидан" бири

Қирғизистонликлар янги ишланган япон фантастик фильмида ўзга сайёралик босқинчиларни қирғиз, деб аталишини билиб қолишди. Улар ушбу янгиликни ижобий қарши олишган ва у интернет фойдаланувчиларнинг ҳазил-ҳузулига сабаб бўлди.

"Довюракларнинг ғалаёни" номли япон фильмининг тақдимоти ноябр ойига мўлжалланган. Фантастик жанрда олинган филмлар қатори унда ҳам баҳайбат роботлар бир-бирини қириш билан шуғулланади.

Бироқ Қирғизистонда фильм афишаси ўзгача эътибор билан қарши олинди, чунки кинодаги ёмон одамлар "қирғизлар" деб аталади, деб ёзади Kaktus Media.

Фильм сюжети "Терминатор" ва "Тинч океан сарҳади"даги воқеалар ривожига ўхшаб кетади.

Унда 2050 йилда тирик қолган бир гуруҳ ерликлар ўтмишга саёҳат қилади. Уларнинг мақсади ерни босиб олган ўзга сайёралик "қирғиз"ларга қарши кураша оладиган роботларни яратиш.

Фильм ижодкорлари босқинчиларни нима сабабдан "қирғиз" деб номлагани номаълум, Шунга қарамасдан Қирғизистондан ижтимоий тармоқларга кирувчилар ушбу янгиликни ҳазил билан кутиб олишди.

"Биз оддий одамлар эмаслигимизни ҳар доим билганман!" - деб ёзади Kaktus Media нинг Facebook даги саҳифасига изоҳ қолдирган бир киши.

Фикр билдирувчилардан бири "Биз қирғизлар ҳазилни тушунамиз. Ўзимизнинг устимиздан кула оламиз", дейди.

Яна биттаси "Довюраклар ғалаёни"даги қирғизларни стакан ичидаги ғалаёнга ўхшатади. У бир неча йил олдин қўшни қозоғистонликлар "қозоқ" маданияти устидан кулган "Борат" фильмини кўришга тўғри келагинини эслайди.

Фикр қолдирганлардан бири мамлакатдаги бюрократия устидан кулади.

"Фильмдаги монстрдан типик қирғиз амалдорини фарқлаб бўлмайди", дейди у.

"Қирғизлар" билан роботлар урушади

Сурат манбаси, Blast Inc

Сурат тагсўзи, "Қирғизлар" билан роботлар урушади
  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02