"Россияда яшаш ҳуқуқи лотереяга қўйилади"

Сурат манбаси, Аргументы и Факты
Ленинград вилояти қонун чиқарувчилари мамлакат парламентига хорижликларга Россияда яшаш рухсатини махсус лотерея асосида ютиб олиш ҳуқуқини берувчи қонун лойиҳасини таклиф қилишмоқчи. Бу ҳақида РИА Новости хабар агентлиги ёзди.
Депутатлар "Россия Федерациясидаги хорижий фуқароларнинг ҳуқуқий мақоми" ҳақидаги қонунга ўзгартиришлар киритишни таклиф қилишмоқда.
Бу ўзгартиришларга биноан, хорижликларнинг Россияда яшаш учун кўчишларига ёрдам бериш йўлида чоралар қабул қилинади.
"Қонун лойиҳасига кўра, Россия Федерациясида яшаш ҳуқуқи электрон ўйин, ҳамда автоматик ахборот тизими ёрдамида тасодифий танлов ўтказилиши асосида хорижий фуқароларга берилади", - дейилади лойиҳага илова қилинган хатда.
Лотереяда иштирок этиш учун хорижий фуқаролар 18 ёшга тўлган бўлишлари, ҳамда камида ўрта маълумотга эга бўлишлари лозим.
Лойиҳа муаллифларига кўра, лотереяда федерал ҳукумат тасдиқлаган рўйхатга киритилган мамлакатлар фуқаролари қатнаша оладилар. Бу рўйхатга асосан аҳолиси хорижда яшаш учун кам чиқадиган мамлакатлар киритилиши мумкин.
Ўзбекистон бу рўйхатга киритиладими ёки йўқ, бу ҳақида маълумот берилмаган.
Лотереяни ютиб олган хорижликларга ҳукумат ҳар йили ўрнатадиган квота асосида яшаш ҳуқуқи берилиши айтилади.
Айтилишича, лотереяда қатнашиш бепул бўлади.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
Instagram - BBC UZBEK
Twitter - BBC UZBEK
Odnoklassniki - BBC UZBEK
Facebook - BBC UZBEK
Google+BBC UZBEK
YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
Skype - uzbekbbclondon
bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг












