Ғурбатдаги ғариблар: 'Ўзбекистонга етадигани йўқ'

Бахтиёр билан суҳбатни BBCUZBEK YouTube каналида томоша қилинг

Сурат манбаси, none

Сурат тагсўзи, Бахтиёр билан суҳбатни BBCUZBEK YouTube каналида томоша қилинг

<link type="page"><caption> Ўзбекистонлик Бахтиёр 10 йилдан бери Россияда.</caption><url href="https://www.youtube.com/watch?v=41vspyNsCv4" platform="highweb"/></link> У Ўзбекистонда тарих ўқиган, олий маълумотли. Ёшлар билан боғлиқ лойиҳаларда ишлаган. Кейин эса, Москвага йўл олган.

Унинг ўзи буни: "Мусофирчиликни бир синаб кўришни ўзимга эп кўрдим", дея изоҳлайди.

Бахтиёр аввалига турк ширкатларидан бирида ишлагани, бугун эса, қўриқчи бўлиб ишлаётганини айтади.

"Мусофир бўлмагунча, мусулмон бўлмайди, деган гап бекорга айтилмаган экан... Баъзи биз соҳалар , баъзи бир шаҳарлар 10-20 йил Россиядан орқада бўлса, шундай соҳалар борки, Россия, керак бўлса, 200-300 йил биздан орқада. Нима бўлиши мумкин? Ота - онага, катталарга ҳурмат тушунчаси бизда анча юқори. Ҳар қанча мақтанса, арзийди. Гапнинг қисқаси, бизнинг ватанимизга етадигани йўқ..." дейди у.

"Ота-она ва ватан қадрини шу мусофирчиликда етар экан инсон. Аввал менга бундай сўзлар баландпарвоз бўлиб эшитиларди. Аммо, энди биламанки, бу гаплар ҳақиқатни билиб айтилган экан".

Бугун миллионлаб марказий осиёликлар Россияда ризқ теришмоқда.

Пойтахт Москванинг ўзида уларнинг сони ўн минглаб...

Аммо Ғарб санкциялари ҳамда нефт нархлари тушиб кетгани боис Россияда иқтисодий аҳвол оғирлашган.

Бу эса, меҳнат муҳожирлари ҳаётига ҳам таъсир этмай қўймаган. Кимлар ишини йўқотган, яна кимлар маошини ололмаётганидан шикоят қилади.

Бошқалар ватанга қайтишдан ўзга чоралари қолмаётгани ҳақида сўзлайдилар.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг