'Ғурбатдаги ғариблар': 'Уйга тез қайтинг, дада!'

Сурат манбаси, bbcuzbek

<link type="page"><caption> Темурнинг ҳикоясини BBC UZBEK нинг You Tube каналида томоша қилинг</caption><url href="https://www.youtube.com/watch?v=d8OI_qgBD3o" platform="highweb"/></link>

Темур асли Тожикистондан, у 16 ёшидан бери Россияда ишлайди. Темур сўнгги 3 йил асносида уйига боришга имкон топа олмаётгани ҳақида гапиради.

"Ўзимга ўзим айтаман-да, бу ҳаётнинг маъноси нимаки, уч йилдан бери онамдан, бола-чақамдан узоқда юрибман, деб афсусланаман. "Кел", деб онам ҳам телефон қиладилар ҳар куни... Ўғилчам ҳам телефонда йиғлайди: "Қачон келасиз. Келинг тезроқ, мошинча олиб келинг", дейди.

Шунга қарамай, Темур бир кун эмас, бир кун яхши кунлар келишига умид қилади. "... қачонгача давом этишини билмайману, бир кун эмас, бир кун яхши бўлади, деб ишониб яшаймиз. Бошқа нима қиламиз, бошқа илож йўқ... Иложи бўлса эди, ҳозир чиқиб кетардим".

"Кундузи ишлаб чарчасам ҳам, кўзга уйқу келмайди. Уйқу келганда ҳам, каллада шу муаммолар кинога ўхшаб айланаверади. Эрталаб тураман, худди кечаси ётмагандек, уйғоқ ётгандек бўламан".

Унинг тақдири бугун Россияда ризқ тераётган миллионлаб марказий осиёликларникига ўхшаш.

Ғарб санкциялари ҳамда нефт нархлари тушиб кетгани боис Россияда иқтисодий аҳвол оғирлашган.

Бу эса, меҳнат муҳожирлари ҳаётига ҳам таъсир этмай қўймаган. Кимлар ишини йўқотган, яна кимлар маошини ололмаётганидан шикоят қилади.

Бошқалар ватанга қайтишдан ўзга чоралари қолмаётгани ҳақида сўзлайдилар.

Темур билан Гулсевар Замон учрашган.

'Ғурбатдаги ғариблар ё 'Московобод' ҳикоялари' биринчиси bbcuzbek.com ва BBC UZBEK нинг You Tube каналида -

https://www.youtube.com/watch?v=whj6gKpcf0k

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз,телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса,uzbekweb.netга киринг.