Тошкент шаҳри ташқарисида кучли портлаш ва ёнғин

Сурат манбаси, BBC World Service
Тошкентнинг “Роҳат” кўли яқинида йирик портлаш рўй берган.
Ҳодиса кечки соат 21 ларда содир бўлгани айтилмоқда.
Би-би-си билан алоқада бўлган тошкентликлар “Роҳат”дан бир неча чақирим узоқликда ҳам портлаш зарби сезилганини айтишган.

Сурат манбаси, BBC World Service
"Осмон бирданига ёришиб кетди, ҳамма кўчага чиқди", дейди тошкентликлардан бири.
Газета.уз нашри Фавқулодда Ҳолатлар вазирлигидаги навбатчининг портлаш сабаби маълум эмаслиги, ҳозирда айни ҳодиса ўрганилаётганини айтгани ҳақида ёзган.
Айрим хабарларда, ижтимоий тармоқларда портлаш ва ёнғин магистрал газ қувурида, бошқаларида эса автомобилларга газ солиш шаҳобчасида содир бўлгани айтилади.
Одамлар ҳодиса жойига кўп сондаги ўт ўчириш ва тез тиббий ёрдам автомобиллари ўтиб кетганини кўрган.
Йўллар тўсилган ва ёнғин саҳнига ҳеч ким қўйилмаяпти.
Гувоҳлардан бири, атроф тез ёрдам, ўт ўчириш ва милиция машиналарига тўлиб кетганини айтган.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
Instagram – BBC UZBEK
Twitter – BBC UZBEK
Odnoklassniki – BBC UZBEK
Facebook- BBC UZBEK
Google+ BBC UZBEK
YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
Skype - bbcuzbekradio












