Ўзбекистонлик ижодкорнинг иши Берлин кинофестивалида

6 февралда очиладиган Берлин Халқаро кинофестивалида ўзбекистонлик кинорежиссёр Саодат Исмоилованинг "Чилла" деб номланган филми намойиш этилади.

"Чилла"да Марказий Осиё аёлларининг тўрт авлоди ҳаёти йўли ва турмуш тарзи акс эттирилган.

"Филмда ушбу аёлларнинг сирли ва ўта шахсий дунёсини тасвирлашга уринганман", дейди филм директори Саодат Исмоилова.

Қаҳрамонлардан бири - Марказий Осиёнинг овлоқ тоғли қишлоқларидан бирида яшовчи Бибича кутилмаганда сўзлашишдан бош тортади.

У 40 кун давомида қишлоқ аҳли кўзидан йироқда - бувиси Биби Саодатнинг уйида қолади.

Шу тахлит, чиллага кирган Бибичанинг ўтмиши ва келажаги чину рўёга қоришиб гавдаланади.

"Унинг ҳаёти йўли жавоблардан кўра кўпроқ саволларни уйғотади", дейди Саодат.

Саодат Исмоилова ҳозир Парижда яшаб, ижод қилади. "Чилла" унинг илк бадиий филмидир

"Чилла" Холландиянинг "Volya Films", Франциянинг "Petit Film", Олмониянинг "Rohfilm" кино ишлаб чиқарувчи ширкатлари ҳамкорлигида ишланган.

6 феврал куни очиладиган Халқаро Берлин кинофестивали соврини учун 18та филм беллашади.

"Чилла" қаҳрамонларидан бири Бибича...

Сурат манбаси, none

Сурат тагсўзи, "Чилла" қаҳрамонларидан бири Бибича...

Ғолибларга мукофот топшириш маросими 15 феврал куни бўлиб ўтади.